Бугун оқшоми. Миллион долларга бериладиган фуқаролик, пул учун икки кишини ўлдирган рецидивист, ҳокимлик биноси олдида қуролдан ўқ узган «маска»лилар

Хайрли кеч, ушбу ўқиб турганингиз — «Бугун»нинг энг сара ва муҳим хабарлари жой олган «Бугун оқшоми» дайжести

Тошкентда тўрт марта судланган эркак 400 минг сўм қарз учун таниши ва унинг онасини ўлдириб, уйини ёқиб юборди

Тошкент шаҳар Яшнобод туманида 1 апрель куни 400 минг сўм қарзи учун таниши ва унинг онасини ўлдириб, уйини ёқиб юборган эркакнинг иши апелляция судида қайта кўриб чиқилди.

Қайд этилишича, 2022 йилнинг 1 апрель куни 55 ёшли фуқаро ўзининг 46 ёшли танишидан 400 минг сўм қарзини сўраш мақсадида унинг уйига борган. Улар биргаликда спиртли ичимлик ичган (судланувчи ўзи наркотик модда ҳам қабул қилганини таъкидлаган).

Кейинчалик уларнинг ўртасида келишмовчилик юзага келган ва жанжал келиб чиққан. Жанжал овозидан қўшни хонада ухлаётган аёл (жабрланувчининг онаси) уйғониб кетган ҳамда ажратиш учун аралашган.

Шунингдек, суланувчи воқеа жойида бўлган болтани қўлига олган ва унинг орқа қисми билан аёлнинг бўйин қисмига бир маротаба уриб, уни жароҳатлаган. Спиртли ичимлик таъсирида бўлган танишини эса электр сими орқали, унинг ҳушсиз ётган онасини қўллари билан бўғиб ўлдирган ва хонадонни ёқиб юборган.

Суд ҳукмига кўра, унга берилган 22 йиллик қамоқ жазоси ўзгаришсиз қолдирилган.

Навоийда ниқобли икки киши ҳокимлик биноси олдида қуролдан ўқ узди

Ижтимоий тармоқларда Навоий вилояти ҳокимлиги биноси олдида икки ниқобли киши қўлидаги қурол билан осмонга қарата ўқ узгани акс этган видеотасвир тарқалди. Маълум бўлишича, мазкур видеоролик 2022 йилнинг август ойида тасвирга олинган бўлиб, 7 ноябрь куни кенг тарқалган.

Кадр: Telegram

Тасвирдаги шахслар ушланганда улар буни кўрган видеоларига тақлидан амалга оширганларини, ниқоб тақишса топа олишмайди деб ўйлаганлари ва аксинча, бир кундаёқ қўлга тушганларини маълум қилишган. Ашёвий далил сифатида олинган қурол эса ўйинчоқ бўлиб чиққан.

Ўзбекистон Европа Иттифоқидан Алишер Усмоновга қарши санкцияларни бекор қилишни сўраётгани айтилди

Financial Times’га кўра, Ўзбекистон Европа Иттифоқи вакиллари билан музокараларда миллиардер Алишер Усмоновга нисбатан жорий қилинган санкцияларнинг бекор қилинишини сўраган.

Манбага кўра, санкциялар тадбиркорнинг Ўзбекистонга инвестиция киритишига халақит қилмоқда. Шунингдек, ҳукумат тадбиркорга юридик ёрдам кўрсатишга тайёрлиги маълум қилинган.

Шавкат Мирзиёев Олимпия шаҳарчаси қурилишига тамал тоши қўйди

Шавкат Мирзиёев 9 ноябрь куни Тошкентда қурилиши режалаштирилган олимпия шаҳарчасига тамал тоши қўйди. Маълум қилинишича, лойиҳанинг қиймати 289 миллион доллардан зиёд. Шаҳарча майдони 100 гектар. Бу ерда 10 минг ўринли енгил атлетика ва футбол стадиони, 6 та ёпиқ ва 7 та очиқ спорт иншоотлари, сув спорти саройи, велотрек, яккакураш, жамоавий спорт мажмуалари барпо этилади.

Фото: Президент матбуот хизмати

Ўзбекистонда архитектура-қурилиш соҳасида 2 та университет ташкил этилди

Президент қарорига кўра:

  • Тошкент архитектура-қурилиш институти Тошкент архитектура-қурилиш университети сифатида қайта ташкил этилиб, у муҳандислик, архитектура, қурилиш ҳамда қурилиш материаллари технологиялари йўналишларига ихтисослаштирилади;
  • Мирзо Улуғбек номидаги Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти Мирзо Улуғбек номидаги Самарқанд давлат архитектура-қурилиш университети сифатида қайта ташкил этилиб, маданий мерос объектларини тиклаш, дизайн, архитектура, қурилиш, урбанизация ва муҳандислик йўналишларига ихтисослаштирилади.

 

Университетларда ўқув жараёнлари давлат, инглиз ва бошқа хорижий тилларда кредит-модуль тизими асосида олиб борилади ва илмий ва илмий-педагогик кадрлар тайёрлашни амалга оширишга йўналтирилган Олий илм-фан мактаби ташкил этилади.

Шунингдек, 2023 йил 1 январдан бошлаб университетларга академик, ташкилий ва молиявий мустақиллик берилади.

Университетлар тузилмасида стратегик ривожлантириш бўйича биринчи проректор лавозими жорий этилади.

Шавкат Мирзиёев Самарқандга ташриф давомида Ислом Каримов қабрини зиёрат қилди

Шавкат Мирзиёев 9 ноябрь куни Самарқандга ташриф буюрди. Ташриф давомида давлат раҳбари Имом Бухорий мажмуаси ҳамда биринчи президент Ислом Каримов қабрини зиёрат қилди. Маълумот учун Самарқандда 10-11 ноябрь кунлари Туркий давлатлар ташкилотининг биринчи саммити бўлиб ўтади.

Фото: Президент матбуот хизмати

Ўзбекистонда судланган фуқароларнинг халқ таълими тизимида раҳбарликка тайинланиши тақиқланиши мумкин.

Ўзбекистонда айрим шахсларнинг халқ таълими тизимидаги раҳбарлик лавозимларига тайинланиши тақиқланиши мумкин.

Қайд этилишича, Халқ таълими вазирлиги томонидан «Ўзбекистон Республикасининг ‘Таълим тўғрисида’ги қонунига қўшимча киритиш тўғрисида»ги ишлаб чиқилган қонун лойиҳаси умумхалқ муҳокамасига қўйилган.

Унга кўра, қуйидагилар умумий ўрта таълим тизимида раҳбарлик лавозимига тайинланиши тақиқланади:

  • суд томонидан муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топилган шахслар;
  • психиатрия ёки наркалогия муассасаларида ҳисобда турган шахслар;
  • умумий ўрта таълим тизимида раҳбарлик фаолиятини амалга оширишга тўсқинлик қиладиган касалликка чалинган шахслар;
  • қасддан содир этган жинояти учун муқаддам судланган (судланганлик ҳолати тугатилганлиги, олиб ташланганлигидан қатъи назар) шахслар;
  • жиноят ишлари айбдорлиги тўғрисидаги масала ҳал этилмаган ҳолда тугатилган жиноятларни (қасддан) содир этган шахслар.

Шунингдек, қонун лойиҳасига 23 ноябрга қадар таклиф юбориш мумкинлиги маълум қилинган.

Ўзбекистонга камида миллион доллар сармоя киритган шахсга мамлакат фуқаролиги берилади

Ўзбекистондаги инвестиция лойиҳаларига камида 1 миллион доллар сармоя киритган шахсга мамлакат фуқаролиги берилади. Унга кўра, ушбу қонунда катта ҳажмда тўғридан-тўғри инвестиция киритган хорижий сармоядорларга Ўзбекистон фуқаролигини соддалаштирилган тартибда бериш назарда тутилмоқда.

«Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигига қабул қилишнинг соддалаштирилган тартиби чет давлат фуқароси бўлган ёки фуқаролиги бўлмаган шахс томонидан Ўзбекистон Республикасида амалга оширилаётган инвестиция лойиҳаларига камида 1 миллион АҚШ доллари эквивалентида сармоя киритган жисмоний шахсга ёхуд таниқли олим, спортчи, маданият ва санъат арбобига нисбатан тадбиқ этилади», дейилади қарорда.

Бугуннинг асосий воқеликлари шулардан иборат эди.

Бугун билан яшанг. «Бугун»да қолинг.

Ўзбекистонда сабзи нархи кескин арзонлашди
Янгиликлар13:21 | 26.11.22
Ўзбекистонда сабзи нархи кескин арзонлашди
Ўзбекистон тоғларидаги 1 тн тупроқда қанча олтин борлиги маълум қилинди
Янгиликлар12:49 | 26.11.22
Ўзбекистон тоғларидаги 1 тн тупроқда қанча олтин борлиги маълум қилинди
ДХХ кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний савдосига чек қўйди — видео
Янгиликлар12:26 | 26.11.22
ДХХ кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний савдосига чек қўйди — видео
Путин «махсус операция»да ҳалок бўлган аскарларни Россияда алкоголизм ва ЙТҲдан ўлаётганлар билан солиштирди
Янгиликлар12:13 | 26.11.22
Путин «махсус операция»да ҳалок бўлган аскарларни Россияда алкоголизм ва ЙТҲдан ўлаётганлар билан солиштирди
Тошкентдан Москва, Истанбул, Дубай ва бошқа йўналишларга учувчи қатор рейслар кечиктирилди
Янгиликлар11:46 | 26.11.22
Тошкентдан Москва, Истанбул, Дубай ва бошқа йўналишларга учувчи қатор рейслар кечиктирилди
Сурхондарёда 25 ёшли йигит ўйнашининг эрини пичоқлаб ўлдирди
Янгиликлар11:15 | 26.11.22
Сурхондарёда 25 ёшли йигит ўйнашининг эрини пичоқлаб ўлдирди