Фарғона водийсидаги газ қуйиш шохобчаларининг иш вақти қисқартирилади

Фарғона водийси вилоятларида автомобилларга газ қуйиш шохобчаларининг фаолияти 9 ноябрдан бошлаб вақтинчалик тўхтатилади. Бу ҳақда «Ўзтрансгаз» матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Республикада табиий газ истеъмоли ортиши муносабати билан 2022 йил 9 ноябрдан бошлаб барча АГТКШ Энергетика вазирлиги ҳамда вилоятлар ҳокимликлари билан тасдиқланган махсус иш тартибига ўтказилади. Фарғона вилояти транспорт бошқармасининг хабар беришича, газ қуйиш шохобчалари фаолияти тонгги соат 6:00 дан тунги 18:00 га қадар этиб белгиланди.

«Об-ҳавонинг пасайиши шароитида аҳоли, истеъмолчилар ҳамда ижтимоий соҳа объектлари, шунингдек, стратегик аҳамиятга молик корхоналарни табиий газ билан барқарор ҳамда узлуксиз таъминлаш бирламчи вазифа ҳисобланади», —  дейилади хабарда.

Хабарда келтирилишича, жорий этилаётган чоралар вақтинчалик бўлиб, вазият ўнгланиши билан барча АГТКШ одатдаги иш тартибига қайтади.

Самарқандда ўқувчининг онаси мактаб директори ўринбосарини калтаклади
Янгиликлар16:08 | 4.12.22
Самарқандда ўқувчининг онаси мактаб директори ўринбосарини калтаклади
Тошкентда Nexia-3 билан тўқнашган Lacetti олти нафар пиёдани ҳам уриб юборди
Янгиликлар14:49 | 4.12.22
Тошкентда Nexia-3 билан тўқнашган Lacetti олти нафар пиёдани ҳам уриб юборди
Андижонда банк бошқарувчиси 230 млн сўмни талон-торож қилгани айтилмоқда
Янгиликлар13:47 | 4.12.22
Андижонда банк бошқарувчиси 230 млн сўмни талон-торож қилгани айтилмоқда
Тадбиркорни сўккан Янги Наманган ҳокимига ҳайфсан берилди
Янгиликлар12:41 | 4.12.22
Тадбиркорни сўккан Янги Наманган ҳокимига ҳайфсан берилди
Қозоғистонда гиёҳванд моддаларни сотиш ва сақлашда гумонланган ўзбекистонлик ушланди — фото
Янгиликлар11:30 | 4.12.22
Қозоғистонда гиёҳванд моддаларни сотиш ва сақлашда гумонланган ўзбекистонлик ушланди — фото
Ўзбекистонда коронавирус билан кунлик касалланганлар сони 160 кишидан ошди
Янгиликлар10:14 | 4.12.22
Ўзбекистонда коронавирус билан кунлик касалланганлар сони 160 кишидан ошди