Жиззахда қизларни Туркияга фоҳишаликка юбормоқчи бўлган аёл қамалди

Жиззах вилоятида туркиялик танишидан олган 1000 доллар қарзи эвазига қизларни Туркияга фоҳишаликка юбормоқчи бўлган аёл 3 йилга қамалди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Ш.З. исмли аёл 2016 йилда Туркияга ишлаш учун борган ва орадан бир йилдан кўпроқ вақт ўтгач, Ўзбекистонга қайтиш мақсадида М. исмли турк фуқаросидан 1000 доллар қарз олган.

М. 2020 йил декабрь ойида Ш.З.га телефон қилиб, қарзини сўраган ва пулларни қайтариб беришга имкони бўлмаса, икки нафар қизни унга фоҳишаликка ёллаши учун юбориши кераклигини айтган.

Шунингдек, Ш.З. 2021 йилнинг апрель ойида танишининг тўйидан қайтаётганда 22 ёшли Б.М. ва К.ларни учратиб қолган ҳамда уларнинг оилавий шароити ёмонлиги ҳақида хабар топгач, Туркияда таниши борлиги, уларни танишининг ёнига фоҳишалик қилиш учун юбориши мумкинлигини айтган.

Ш.З. уларга Туркияга кетиши учун йўл харажатлари ҳам тўлиқ тўлаб берилиши, у ерда кунига 300-400 доллар ишлаб топиши мумкинлигини айтиб, ишончига кирган. К.нинг хорижга чиқиш паспорти йўқлиги учун унинг жўнаш санаси кечиктирилган.

Шу билан бирга, Ш.З. туркиялик таниши ёрдамида 2021 йил 30 апрелда Б.М.га «Тошкент—Истамбул» йўналиши бўйича авиачипта олишга эришиб, уни аэропортга олиб кетаётганда Дўстлик тумани ҳудудидаги «Манас-14» йўл-патруль хизмати масканида вилоят ИИБ ТЭҚКБ ходимлари томонидан ушланган.

Ш.З. Жиноят кодексининг 135-моддаси (одам савдоси) 2-қисми «б,э» бандлари билан айбли деб топилиб, 57-моддасига (айбга иқрорлик тўғрисида келишув тузилган жиноятлар бўйича жазо тайинлаш) асосан 3 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

Аввалроқ Ҳиндистонда фоҳишаликка сотиб юборилган аёллар Шавкат Мирзиёевга мурожаат йўллагани, Тошкентда қизларни Туркияга фоҳишаликка жўнатмоқчи бўлган икки аёлга суд ҳукми ўқилгани, Тошкентда 21 ёшли қиз Туркияга 3 қизни фоҳишаликка юбораётгани аниқлангани тўғрисида хабар берилганди.

Ўзбекистонда коронавирус билан кунлик касалланганлар сони 160 кишидан ошди
Янгиликлар10:14 | 4.12.22
Ўзбекистонда коронавирус билан кунлик касалланганлар сони 160 кишидан ошди
Тошкентда хусусий боғча ёнди
Янгиликлар9:13 | 4.12.22
Тошкентда хусусий боғча ёнди
Ўзбекистон 2022 йилда рекорд даражада кўп тарвуз экспорт қилди
Янгиликлар8:14 | 4.12.22
Ўзбекистон 2022 йилда рекорд даражада кўп тарвуз экспорт қилди
Ўзбекистонда 4 декабрь куни айрим ҳудудларда қор ёғади
Янгиликлар7:31 | 4.12.22
Ўзбекистонда 4 декабрь куни айрим ҳудудларда қор ёғади
Беларусь Ўзбекистон учун гўшт нархини оширди
Янгиликлар23:37 | 3.12.22
Беларусь Ўзбекистон учун гўшт нархини оширди
Қамчиқ довонида ҳаво ҳарорати транспорт ҳаракати учун ёмонлашиши маълум қилинди
Янгиликлар22:52 | 3.12.22
Қамчиқ довонида ҳаво ҳарорати транспорт ҳаракати учун ёмонлашиши маълум қилинди