Навоий вилояти ҳокимлиги биноси олдида икки ниқобли шахс қуролдан осмонга қарата ўқ узди — видео

Навоий вилояти ҳокимлиги биноси олдида икки нафар номаълум шахс юзига ниқоб таққан ҳолда қўлидаги қурол билан осмонга қарата ўқ узгани акс этган видеотасвир тарқалди.

Маълум бўлишича, мазкур видеоролик 2022 йилнинг август ойида тасвирга олинган бўлиб, 7 ноябрь куни кенг тарқалган.

«Ёмон мақсад йўқ эди. Шунчаки қизиқиб, кўрган видеоларимизга тақлид қилиб чиқаргандик. Бундай оқибатларга олиб келишини ўйламагандик», — деди улардан бири.

Қайд этилишича, Навоий шаҳар ИИБ жиноят-қидирув бўлими ҳамда профилактика инспекторлари томонидан жамоат тартибини бузганлар қўлга олинган.

«‘Маскаʼ таққан билан топа олишмайди деб ўйлагандим. Лекин бу бир кунгаям бормади. Қилган ишимдан афсусдаман», — деди иккинчиси.

Ашёвий далил сифатида олинган қурол ўйинчоқ экани аниқланди.

Мазкур ҳолат юзасидан терговолди суриштирув ҳаракатлари давом этмоқда.

Аввалроқ Тошкентда «ГАИ» тўхтатган машинадан қурол топилгани маълум қилинганди. Шунингдек, Тошкент вилоятида тўппонча ва ўқларни ноқонуний олиб кирмоқчи бўлганлар ушланганди.

Ўзбекистонда кирилл ёки лотин алифбосига тўлиқ ўтишга нима халақит бермоқда?
Медиа, Янгиликлар12:54 | 27.11.22
Ўзбекистонда кирилл ёки лотин алифбосига тўлиқ ўтишга нима халақит бермоқда?
Ўзбекистонда коронавирусга чалинишлар сони яна ошди
Янгиликлар11:27 | 27.11.22
Ўзбекистонда коронавирусга чалинишлар сони яна ошди
Андижондаги ЙТҲ юзасидан қўшимча маълумот берилди
Медиа, Янгиликлар10:46 | 27.11.22
Андижондаги ЙТҲ юзасидан қўшимча маълумот берилди
Баҳодир Жалолов америкалик рақибини 4-раундда нокаутга учратиб, ғалаба қозонди
Медиа, Спорт9:23 | 27.11.22
Баҳодир Жалолов америкалик рақибини 4-раундда нокаутга учратиб, ғалаба қозонди
Фарғонада аёл ИИБ биноси олдида ўзини ёқмоқчи бўлди
Янгиликлар9:02 | 27.11.22
Фарғонада аёл ИИБ биноси олдида ўзини ёқмоқчи бўлди
Кўп миқдорда газланган ичимликларни истеъмол қилиш мия шикастланишига олиб келиши аниқланди
Янгиликлар8:14 | 27.11.22
Кўп миқдорда газланган ичимликларни истеъмол қилиш мия шикастланишига олиб келиши аниқланди