Навоийда 2 гектар ерни 200 минг долларга сотмоқчи бўлганлар ушланди

Навоийда вилоят ҳокимлиги томонидан иссиқхона қуриш учун ажратилган 2 гектар ерни 200 минг долларга сотмоқчи бўлганлар ушланди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, вилоят Ички ишлар бошқармаси Жиноят қидирув бошқармаси коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими ер ресурсларини талон-торож қилинишига қарши курашиш бўлинмаси ва вилоят прокуратураси ҳамда Давлат хавфсизлиги хизмати вилоят бошқармаси тезкор ходимлари ҳамроҳлигида тезкор тадбир ўтказилган.

Тадбир давомида норасмий маклер ёрдамида топилган харидорга гумонланувчилардан бирининг ўғли номига ҳоким томонидан иссиқхона қуриш мақсадида расмийлаштириб берилган 2 гектар ер майдонини 200 минг доллар эвазига сомоқчи бўлган 3 нафар фуқаро қўлга олинган. Амалда уларнинг ҳеч бирида сотиш ҳуқуқи бўлмаган.

Шунингдек, улар харидорнинг қурувчи ташкилот раҳбари эканини ҳисобга олган ҳолда мазкур ердан наъмунали уй-жойлар қуришни расмийлаштиришда ёрдам беришлари эвазига 20 минг доллар талаб қилган. Улар савдо комплекси ва хизмат кўрсатиш объектида раҳбар бўлиб ишлаб келгани маълум қилинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жинойт иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилаётгани таъкидланган.

Аввалроқ ДХХ Самарқандда фуқарога ер олиб бериш эвазига 100 доллар олган Миллий гвардия ходимини пора билан ушлаганди. Шунингдек, Хоразмда ҳокимлик захирасидаги ерни 15 минг долларга сотмоқчи бўлганлар ушлангани ва Фарғонада туман ҳокимлиги захирасидаги ерни олиб беришини айтиб, фермердан пул олганлар қўлга олингани хабар қилинган.

Ўзбекистоннинг қайси вилоятларида газдан узилишлар кузатилаётгани маълум қилинди
Янгиликлар17:43 | 8.12.22
Ўзбекистоннинг қайси вилоятларида газдан узилишлар кузатилаётгани маълум қилинди
Ўзбекистон олтин-валюта захиралари ҳажми 33,4 млрд долларга етди
Янгиликлар17:14 | 8.12.22
Ўзбекистон олтин-валюта захиралари ҳажми 33,4 млрд долларга етди
Ўзбекистонда айрим давлат хизматлари қўшимча тўлов эвазига тезлаштирилган тартибда кўрсатилади
Янгиликлар16:44 | 8.12.22
Ўзбекистонда айрим давлат хизматлари қўшимча тўлов эвазига тезлаштирилган тартибда кўрсатилади
МДҲ ва ШҲТга аъзо давлатлар мудофаа вазирлари Москвада учрашади
Янгиликлар16:25 | 8.12.22
МДҲ ва ШҲТга аъзо давлатлар мудофаа вазирлари Москвада учрашади
Хоразмда тўққиз киши ис газидан заҳарлангани айтилмоқда. Уларнинг икки нафари вафот этган
Янгиликлар16:06 | 8.12.22
Хоразмда тўққиз киши ис газидан заҳарлангани айтилмоқда. Уларнинг икки нафари вафот этган
Россия АҚШ Сенати қўмитасининг Украинадаги геноцид борасидаги резолюциясига муносабат билдирди
Янгиликлар15:53 | 8.12.22
Россия АҚШ Сенати қўмитасининг Украинадаги геноцид борасидаги резолюциясига муносабат билдирди