Ўзбекистон юк транзити учун Болтиқ денгизидаги портдан терминал ижарага олмоқчи

Ўзбекистон Болтиқ денгизидаги Венцпилс портидан АҚШ, Канада, Бразилия ва Скандинавия мамлакатларига юк транзити сифатида фойдаланиш учун терминал ижарага олишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида Венцпилс эркин порти (Латвия) ва унга туташ эркин иқтисодий зона делегацияси вакиллари билан музокаралар бўлиб ўтди.

Қайд этилишича, учрашувда ўзаро савдо ва транзит юк ташиш ҳажмини ошириш учун шарт-шароит яратишни назарда тутган ҳолда икки давлат ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорлик масалалари кўриб чиқилди. Хусусан, порт терминали ва бошқа объектларни ижарага олиш, шунингдек, эркин иқтисодий зонада юқори қўшилган қийматга эга маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва GSP+ Преференциялар бош тизими доирасида ўзбек экспортёрларига бериладиган имтиёзларлардан фойдаланиб, Европа Иттифоқи мамлакатларига товарлар экспортини кўпайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, портдан фойдаланиш Ўзбекистон ташқи савдо юкларини Скандинавия давлатлари, Бразилия, АҚШ ва Канадага транзит қилиш билан бир қаторда сақлаш ҳамда чакана савдо тизимларига тарқатиш имкониятларини сезиларли даражада ошириши ҳам қайд этилди. Музокаралар якунида томонлар аниқ амалий натижалар ва келишувларга эришиш мақсадида фаол ҳамкорликни давом эттиришга тайёрлигини билдирдилар.

Аввалроқ Ўзбекистон порт орқали Каспий денгизига юк жўнатиш имкониятига эга бўлгани ҳақида хабар берилганди.

Ўзбекистонда коронавирус билан кунлик касалланганлар сони 160 кишидан ошди
Янгиликлар10:14 | 4.12.22
Ўзбекистонда коронавирус билан кунлик касалланганлар сони 160 кишидан ошди
Тошкентда хусусий боғча ёнди
Янгиликлар9:13 | 4.12.22
Тошкентда хусусий боғча ёнди
Ўзбекистон 2022 йилда рекорд даражада кўп тарвуз экспорт қилди
Янгиликлар8:14 | 4.12.22
Ўзбекистон 2022 йилда рекорд даражада кўп тарвуз экспорт қилди
Ўзбекистонда 4 декабрь куни айрим ҳудудларда қор ёғади
Янгиликлар7:31 | 4.12.22
Ўзбекистонда 4 декабрь куни айрим ҳудудларда қор ёғади
Беларусь Ўзбекистон учун гўшт нархини оширди
Янгиликлар23:37 | 3.12.22
Беларусь Ўзбекистон учун гўшт нархини оширди
Қамчиқ довонида ҳаво ҳарорати транспорт ҳаракати учун ёмонлашиши маълум қилинди
Янгиликлар22:52 | 3.12.22
Қамчиқ довонида ҳаво ҳарорати транспорт ҳаракати учун ёмонлашиши маълум қилинди