Ўзбекистонда рақобат ва тaбиий монополиялар тўғрисидаги қонунлар бирлаштирилиши мумкин

Ўзбекистонда рақобат ва табиий монополиялар тўғрисидаги қонунлар бирлаштирилиши мумкин. Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг ахборот хизмати

Қайд этилишича, қонун лойиҳаси 9 та боб, 52 та моддадан иборат бўлиб, лойиҳа билан амалдаги «Рақобат тўғрисида»ги ва «Табиий монополиялар тўғрисида»ги қонунлар бирлаштирилади.

Шунингдек, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳамда уларнинг лойиҳаларини рақобат муҳитига таъсирини баҳолаш тартиби белгиланмоқда, Монополияга қарши комплаенс институти киритилмоқда, давлат кўмаги кўринишлари ва уларни тақдим этишга нисбатан монополияга қарши талаблар назарда тутилган.

Оммавий савдо тушунчаси киритилиб, нафақат танлов ва тендер, балки аукцион ва бошқа электрон тарзда ўтказиладиган савдоларда рақобатни чеклаш ҳаракатларига барҳам бериш чоралари кўзда тутилган.

Қонун лойиҳаси билан рақобатга қарши келишув ва ўзаро мувофиқлаштирилган ҳаракатлар учун жавобгарликни енгиллаштириш асослари ўз аксини топмоқда, молиявий жарималар киритилиши муносабати билан иқтисодий концентрацияга ва танлов (тендер) ёки биржа савдоларига доир монополияга қарши талабларни бузиш ҳаракатлари ҳамда рақобатга қарши ҳаракатлар учун маъмурий жавобгарлик чиқариб ташланган.

Аввалроқ Ўзбекистонда судланган фуқароларнинг халқ таълими тизимида раҳбарликка тайинланиши тақиқланиши мумкинлиги тўғрисида хабар берилганди. Шунингдек, мамлакатда алиментдан қарздорларга турмуш қуриш тақиқланиши мумкинлиги маълум қилинганди.

«Британия Россияга қарши янги санкциялар жорий этади» — Bloomberg
Янгиликлар18:41 | 8.12.22
«Британия Россияга қарши янги санкциялар жорий этади» — Bloomberg
Ўзбекистонда ноябрь ойида қанча никоҳдан ажралиш ҳолати қайд этилгани маълум қилинди
Янгиликлар18:12 | 8.12.22
Ўзбекистонда ноябрь ойида қанча никоҳдан ажралиш ҳолати қайд этилгани маълум қилинди
Ўзбекистоннинг қайси вилоятларида газдан узилишлар кузатилаётгани маълум қилинди
Янгиликлар17:43 | 8.12.22
Ўзбекистоннинг қайси вилоятларида газдан узилишлар кузатилаётгани маълум қилинди
Ўзбекистон олтин-валюта захиралари ҳажми 33,4 млрд долларга етди
Янгиликлар17:14 | 8.12.22
Ўзбекистон олтин-валюта захиралари ҳажми 33,4 млрд долларга етди
Ўзбекистонда айрим давлат хизматлари қўшимча тўлов эвазига тезлаштирилган тартибда кўрсатилади
Янгиликлар16:44 | 8.12.22
Ўзбекистонда айрим давлат хизматлари қўшимча тўлов эвазига тезлаштирилган тартибда кўрсатилади
МДҲ ва ШҲТга аъзо давлатлар мудофаа вазирлари Москвада учрашади
Янгиликлар16:25 | 8.12.22
МДҲ ва ШҲТга аъзо давлатлар мудофаа вазирлари Москвада учрашади