Ўзбекистондаги ногирон болаларнинг асосий муаммолари ҳақида маълумот берилди

Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази директори Васила Алимова Alter Ego лойиҳасига берган интервьюсида ногиронлиги бўлган болаларнинг муаммолари ҳақида маълумот берди.

Фото: Getty Images

Алимованинг фикрича, Ўзбекистонда ижтимоий дастурлар жуда кам ва болаларни ривожлантириш бўйича тизим йўлга қўйилмаган, болаларни қўллаб-қувватлаш бўйича ижтимоий хизмат ишлаши керак. Бу дастур давлат даражасидаги ва уларнинг ёшлигидан бошлаб йўлга қўйилиши керак. Мамлакатда бунга жалб этилиши керак бўлган тегишли мутахассисларнинг малакасини ошириш бўйича ўқув дастурлари мавжуд эмас.

«Йўқлик демайман, бу йўқлик эмас, етишмовчилик. Цивилизация, урбанизация, ривожланишни ҳисобга олсак, ногирон болалар сони камаймаслигини тушунишимиз керак, болаларда бундай нуқсон пайдо бўлишига таъсир этувчи омиллар кўп», — деди Васила Алимова.

Мутахассис, шунингдек, ижтимоий ёрдам ва имконияти чекланган болаларга ҳамроҳлик қилишни жорий этиш ҳақида гапирди.

«Масалан, бола маълум ёшга етди, у болалар боғчасига борди, кейин мактабга, кейин ўрта ва олий маълумотга эга бўлди. Бундай давомийлик йўқ, чунки мос келадиган шартлар йўқ. Янги биноларни қуриш ва қурилиш жараёнида ушбу муассасани барча тоифадаги одамлар учун қулай қилиш бўйича шартлар белгиланган бўлсада, афсуски, ҳамма жойда мавжуд эмас», — деди Алимова.

Шунингдек, у ногирон болаларни мактабда ўқитиш бўйича тегишли дастурлар йўқлигини таъкидлади.

«Бола мактабни тугатади, кейин олий ўқув юртига боради, агар у ерда шарт-шароит бўлмаса, бола қандай ривожланади? Бизнинг мақсадимиз эса уни жамиятнинг тўлақонли аъзоси бўлиши учун ривожлантиришдир. Бизга ҳам бу давомийлик етишмаяпти», — деди у.

Унинг сўзларига кўра, ушбу хизматни назорат қилувчи бўлим бунга эътибор қаратиши керак.

«Ҳа, даволаниш керак, баъзи дорилар, антиконвулсанлар ва бошқаларни қабул қиладиган одамлар бор, мен бу ҳақда гапирмаяпман. Бизда шундай менталитет бор, аксарият ота-оналар фарзандларига укол қилдиришни хоҳлашади, биз уларга бу уларнинг фарзандига яхши таъсир қилмаслигини, улар бола билан ҳар куни шуғулланишлари кераклигини тушунтирамиз. Агар ота-она машғулотларни мутахассисга бутунлай топширса ва уйда машғуотни давом эттирмаса, натижа анча паст бўлади», — дейди марказ директори.

Эслатиб ўтамиз, Ногиронлар уюшмаси раиси Ўзбекистонда нима учун имконияти чекланган болалар омма кўзидан беркитилиши ҳақида маълумот берганди. Шунингдек, уюшма раиси мамлакатда қариндошлар ўртасидаги никоҳларнинг сабаблари ҳақида гапирганди.

Тошкентда ИИБ ходимини ўлдиришда гумонланган эркак қўлга олинди
Янгиликлар14:47 | 30.11.22
Тошкентда ИИБ ходимини ўлдиришда гумонланган эркак қўлга олинди
«Биз жуда катта хато қилдик». Нукус воқеалари бўйича айбланаётган Лолагул Каллиханова ўз айбига тўлиқ иқрорлигини айтди
Янгиликлар14:33 | 30.11.22
«Биз жуда катта хато қилдик». Нукус воқеалари бўйича айбланаётган Лолагул Каллиханова ўз айбига тўлиқ иқрорлигини айтди
Шавкат Мирзиёев Россия президенти билан телефон орқали мулоқот қилди
Янгиликлар14:22 | 30.11.22
Шавкат Мирзиёев Россия президенти билан телефон орқали мулоқот қилди
«Спартак» собиқ футболчиси Амстердам аэропортида 115 кг кокаин билан қўлга тушди
Янгиликлар14:02 | 30.11.22
«Спартак» собиқ футболчиси Амстердам аэропортида 115 кг кокаин билан қўлга тушди
Қозоғистонда Ўзбекистон билан чегарада ноқонуний миграция билан шуғулланганлар ушланди
Янгиликлар13:44 | 30.11.22
Қозоғистонда Ўзбекистон билан чегарада ноқонуний миграция билан шуғулланганлар ушланди
«Alibaba асосчиси Хитойдан кўчиб кетган» — Financial Times
Янгиликлар13:16 | 30.11.22
«Alibaba асосчиси Хитойдан кўчиб кетган» — Financial Times