Ўзбекистоннинг ТДТ мамлакатлари билан 2022 йил 9 ойи давомидаги ташқи савдо кўрсаткичлари маълум қилинди

Ўзбекистоннинг Туркий давлатлар ташкилотига аъзо мамлакатлари билан 2022 йилнинг 9 ойи давомидаги ташқи савдо кўрсаткичлари маълум қилинди. Бу ҳақда Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази маълумотларига таяниб «Review.uz» хабар берди.

Фото: Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази
Фото: Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази

Қайд этилишича, мамлакатнинг 2022 йил 9 ойи давомидаги Туркий давлатлар ташкилотига аъзо давлатлар билан ташқи савдо айланмаси ҳажми 10,2 фоизга ўсиб, 7,4 миллиард долларга етган. Бундан экспорт — 3,2 миллиард доллар, импорт — 4,2 миллиард долларни ташкил этмоқда. Экспорт ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 10,6 фоизга ошган бўлса, импорт миқдори 9,9 фоизга ўсган.

Статистикага кўра, 9 ойда Туркий давлатлар ташкилоти давлатлари билан савдо миқдори Ўзбекистоннинг умумий ташқи савдо айланмаси ҳажмига нисбатан 20,4 фоизни ташкил қилмоқда.

Ўзбекистон ТДТ мамлакатлари бозорларига асосан тўқимачилик, электротехника, автомобилсозлик ва мева-сабзавот маҳсулотлари экспорт қилади.

ТДТ мамлакатларидан саноат корхоналари учун зарур бўлган маҳсулотлар: металл прокат, алюминий, шунингдек, турли механик асбоблар, қурилиш материаллари, нефть маҳсулотлари, доннинг асосий қисми ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари импорт қилинади.

2021 йилда Ўзбекистоннинг ТДТ мамлакатлар билан савдо айланмаси 39,5 фоизга ошиб, 9,4 миллиард долларни ташкил этган.

Бундан:

  • экспорт — 3,9 миллиард (ўсиш 37,1 фоиз)
  • импорт — 5,5 миллиард (ўсиш 41,4 фоиз)

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 36 миллиард доллардан ошгани ҳақида хабар берилганди. Аввалроқ Ўзбекистонда 8 ойда қайси ҳудуднинг ташқи савдо айланмаси юқори бўлгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Ўзбекистоннинг ўтган 7 ойдаги ташқи савдо айланмаси таркиби маълум қилинганди.

Акмал Бурҳонов коррупционерларни суваракларга қиёслади
Янгиликлар15:11 | 30.11.22
Акмал Бурҳонов коррупционерларни суваракларга қиёслади
Тошкентда ИИБ ходимини ўлдиришда гумонланган эркак қўлга олинди
Янгиликлар14:47 | 30.11.22
Тошкентда ИИБ ходимини ўлдиришда гумонланган эркак қўлга олинди
«Биз жуда катта хато қилдик». Нукус воқеалари бўйича айбланаётган Лолагул Каллиханова ўз айбига тўлиқ иқрорлигини айтди
Янгиликлар14:33 | 30.11.22
«Биз жуда катта хато қилдик». Нукус воқеалари бўйича айбланаётган Лолагул Каллиханова ўз айбига тўлиқ иқрорлигини айтди
Шавкат Мирзиёев Россия президенти билан телефон орқали мулоқот қилди
Янгиликлар14:22 | 30.11.22
Шавкат Мирзиёев Россия президенти билан телефон орқали мулоқот қилди
«Спартак» собиқ футболчиси Амстердам аэропортида 115 кг кокаин билан қўлга тушди
Янгиликлар14:02 | 30.11.22
«Спартак» собиқ футболчиси Амстердам аэропортида 115 кг кокаин билан қўлга тушди
Қозоғистонда Ўзбекистон билан чегарада ноқонуний миграция билан шуғулланганлар ушланди
Янгиликлар13:44 | 30.11.22
Қозоғистонда Ўзбекистон билан чегарада ноқонуний миграция билан шуғулланганлар ушланди