Путиннинг G20 саммитидаги иштироки учун турли вариантлар кўриб чиқилмоқда — Кремль

Россия президенти Владимир Путиннинг Индонезиянинг Бали шаҳридаги G20 саммитида иштироки учун турли версиялар кўриб чиқилаётгани маълум қилинди. Бу ҳақда Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песковга таяниб, «Известия» хабар берди.

Қайд этилишича, ҳозирда Россия президенти Владимир Путиннинг Индонезиядаги G20 саммити ва APEC форумига сафари эҳтимоли бўйича турли вариантлар муҳокама қилинмоқда. Бу ҳақда 9 ноябрь куни Россия етакчисининг матбуот котиби маълум қилди.

Песков, шунингдек, сафар бўйича қабул қилинган қарорлар ҳақида қўшимча маълумот беришга ваъда берди.

G20 давлат раҳбарлари конгресси 15-16 ноябрь кунлари Балида бўлиб ўтади. Индонезия ташқи ишлар вазири Ретно Марсуди Путин саммитга таклифнома олганини тасдиқлади. Унга Украина етакчиси Владимир Зеленский ҳам таклиф этилган.

Эслатиб ўтамиз, бир кун аввал Украина президенти матбуот котиби Сергей Никифоров Зеленскийнинг G20 саммитида иштирок этиши ва катта эҳтимол билан бу онлайн шаклда амалга оширилишини маълум қилганди. Аввалроқ, Украинанинг 4 та ҳудудида «референдум»лар уюштирилиб, Россия таркибига қўшиб олинганидан сўнг Владимир Зеленский расман Путин билан музокалар ўтказишдан бош тортганди. Кейинроқ Путин ва Зеленский G20 саммитида иштирок этишга розилик билдриганди. Рим папаси эса Путин ва Зеленский ўртасидаги музокараларни ўтказишда воситачилик қилишга тайёрлигини билдирганди.

Ер яқинидан катталиги автобусдек келадиган астероид учиб ўтди
Янгиликлар12:49 | 28.1.23
Ер яқинидан катталиги автобусдек келадиган астероид учиб ўтди
Қорақалпоғистонда Солиқ инспекциясига тегишли ошхона портлаши оқибатида бир киши ҳалок бўлди
Янгиликлар12:27 | 28.1.23
Қорақалпоғистонда Солиқ инспекциясига тегишли ошхона портлаши оқибатида бир киши ҳалок бўлди
Қорақалпоғистонда «Қизил китоб»га киритилган кийиклар отиб кетилди
Янгиликлар12:05 | 28.1.23
Қорақалпоғистонда «Қизил китоб»га киритилган кийиклар отиб кетилди
Қуддусдаги синагога ёнида содир бўлган отишмада 7 киши ўлдирилган ва 10 киши яраланган
Янгиликлар11:43 | 28.1.23
Қуддусдаги синагога ёнида содир бўлган отишмада 7 киши ўлдирилган ва 10 киши яраланган
Тошкент ҳокими вазифасини бажарувчи Бахтиёр Раҳмонов Ободонлаштириш бош бошқармаси бошлиғини ишдан олди
Янгиликлар11:21 | 28.1.23
Тошкент ҳокими вазифасини бажарувчи Бахтиёр Раҳмонов Ободонлаштириш бош бошқармаси бошлиғини ишдан олди
Абдумавлон Қосимов Тошкент шаҳар депутати лавозимидан озод қилинди
Янгиликлар10:59 | 28.1.23
Абдумавлон Қосимов Тошкент шаҳар депутати лавозимидан озод қилинди