Қозоғистонда мамлакат фуқаролигини олиш учун давлат тилини билиш талаби жорий этилди

Қозоғистон қонунчилигига давлат тилини билмайдиган шахсларга фуқаролик берилмаслик тўғрисидаги ўзгартиш киритилди. Бу ҳақда бош вазир Алихон Смаиловга таяниб, «Казинформ» хабар берди.

Фото: «Vietnamimmigration.com»

Маълум қилинишича, мамлакат қонунчилигига давлат тилини билмайдиган шахсларга фуқаролик беришни рад этишни назарда тутувчи ўзгартиш ишлаб чиқилган.

«Ҳозирги вақтда ‘Қозоғистон Республикаси фуқаролиги тўғрисида’ги қонунга икки фуқаролик ҳолатларининг олдини олиш мақсадида фуқароликка қабул қилишни рад этиш ва қайта тиклаш учун қўшимча сабаб сифатида давлат тили, тарих ва миллий қонунчилигини билмасликни назарда тутувчи ўзгартишлар ишлаб чиқилди», — дейилади Смаиловнинг парламент депутатлари сўровига бергаан жавобида.

Қайд этилишича, мазкур ўзгартиришлар парламент депутатлари ташаббуси билан киритилган «Қозоғистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига аҳолининг миграцияси соҳасидаги қонун ҳужжатларини такомиллаштиришга доир ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси бўйича ҳукумат хулосаси лойиҳасига киритилган.

Мажлис депутатлари сўровида мигрантларнинг икки фуқаролигини текшириш ва бу борада қонуний чоралар кўриш юзасидан саволлар кўтарилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистонда биринчи синф ўқувчиларини планшетлар билан таъминлаш режалаштирилаётгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, мамлакатда Элбоши куни давлат байрамлари рўйхатидан чиқарилиши мумкинлиги айтилганди.

Шавкат Мирзиёев Қирғизистонга боради
Янгиликлар20:34 | 5.12.22
Шавкат Мирзиёев Қирғизистонга боради
Молдованинг Украина билан чегарадош ҳудудига ракета келиб тушди
Янгиликлар20:13 | 5.12.22
Молдованинг Украина билан чегарадош ҳудудига ракета келиб тушди
Буюк Британия Ўзбекистонга савдода янги имтиёзлар беради
Янгиликлар19:41 | 5.12.22
Буюк Британия Ўзбекистонга савдода янги имтиёзлар беради
Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон ва Фарғона водийсида сув таъминотини яхшилашга оид лойиҳалар билан танишди
Янгиликлар19:14 | 5.12.22
Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон ва Фарғона водийсида сув таъминотини яхшилашга оид лойиҳалар билан танишди
Тошкентдаги «Ашхобод» боғи ҳам вақтинчалик ёпилди
Янгиликлар18:44 | 5.12.22
Тошкентдаги «Ашхобод» боғи ҳам вақтинчалик ёпилди
Қашқадарёда юк автомобили ағдарилиб кетди — фото
Янгиликлар18:13 | 5.12.22
Қашқадарёда юк автомобили ағдарилиб кетди — фото