Россия ҳарбийларига Херсондан чекинишни буюрди

Россия Мудофаа вазири Сергей Шойгу Россия кучлари қўшма гуруҳи қўмондони Сергей Суровикиннинг Днепрнинг чап қирғоғидаги Херсон вилоятида мудофаани ташкил этиш таклифига рози бўлди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.

Фото: AFP/Getty Images

«Мавжуд вазиятни ҳар томонлама баҳолаб, Днепр дарёсининг чап қирғоғи бўйлаб мудофаага киришиш таклиф қилинмоқда. Мен бу жуда қийин қарор эканини тушунаман. Бундан ташқари, куч ва воситаларнинг бир қисмидан операция зонасининг бошқа йўналишларида фаол амалиётлар, шу жумладан ҳужумкор ҳаракатлар учун фойдаланилади», — дейди Суровикин.

Унинг таъкидлашича, қўшинларнинг манёври яқин келажакда амалга оширилади, қўшинлар ва бўлинмалар Днепр дарёсининг чап қирғоғида муҳандислик нуқтаи назаридан тайёрланган мудофаа чизиқлари ва позицияларини эгаллайди.

Суровикинга кўра, «Украина ҳарбийлари Каховка тўғонини доимий ўққа туриб турибди» ва бу ҳудудда «катта талафотларга олиб келади».

Шунингдек, Суровикин Украина ҳарбийларининг ҳужумлари «муваффақиятли» қайтариб турилганини таъкидлаган ва Украина армиясининг Херсонда августдан октябрь ойигача бўлган даврдаги «йўқотишлари» ҳақида ҳисоботни тақдим этган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россиянинг Херсондаги расмийлари аҳолини Днепрнинг чап соҳилига кўчиришга буйруқ берганди. Шунингдек, АҚШ Украинани Херсон қайтариб олингандан кейингина Россия билан музокараларга киришишга ундаганди.

Ўзбекистонда ноябрь ойида қанча никоҳдан ажралиш ҳолати қайд этилгани маълум қилинди
Янгиликлар18:12 | 8.12.22
Ўзбекистонда ноябрь ойида қанча никоҳдан ажралиш ҳолати қайд этилгани маълум қилинди
Ўзбекистоннинг қайси вилоятларида газдан узилишлар кузатилаётгани маълум қилинди
Янгиликлар17:43 | 8.12.22
Ўзбекистоннинг қайси вилоятларида газдан узилишлар кузатилаётгани маълум қилинди
Ўзбекистон олтин-валюта захиралари ҳажми 33,4 млрд долларга етди
Янгиликлар17:14 | 8.12.22
Ўзбекистон олтин-валюта захиралари ҳажми 33,4 млрд долларга етди
Ўзбекистонда айрим давлат хизматлари қўшимча тўлов эвазига тезлаштирилган тартибда кўрсатилади
Янгиликлар16:44 | 8.12.22
Ўзбекистонда айрим давлат хизматлари қўшимча тўлов эвазига тезлаштирилган тартибда кўрсатилади
МДҲ ва ШҲТга аъзо давлатлар мудофаа вазирлари Москвада учрашади
Янгиликлар16:25 | 8.12.22
МДҲ ва ШҲТга аъзо давлатлар мудофаа вазирлари Москвада учрашади
Хоразмда тўққиз киши ис газидан заҳарлангани айтилмоқда. Уларнинг икки нафари вафот этган
Янгиликлар16:06 | 8.12.22
Хоразмда тўққиз киши ис газидан заҳарлангани айтилмоқда. Уларнинг икки нафари вафот этган