Сайловда овоз бераётган америкаликлар, соҳилда ётган кит, лой ичидан топилган «одам» — 8 ноябрь суратлари
Бугуннинг энг сара суратларини эътиборингизга ҳавола этамиз.
Украинанинг Днепропетровск вилояти Никопол шаҳрида 12 июлдан бери тунлари ракета зарбаларидан ҳимояланиш учун эри билан бирга яшриниб келган ертўласидан чиқаётган 69 ёшли аёл.

Россия президенти Владимир Путин Россиянинг Твер вилоятидаги курортда қурилаётган транспорт марказига ташриф чоғида тушунтиришларни тингламоқда.

Сайловчилар Нью-Йорк шаҳридаги Эдвард Рейнолдс номидаги Уэст Сайд ўрта мактабида АҚШ оралиқ сайловларида овоз бермоқда.

Сайловчи Мичиган штатининг Лансинг шаҳрида бўлиб ўтадиган оралиқ сайлов олдидан Лансинг шаҳар котиби идорасида муддатидан олдин овоз бериш пайтида ўз бюллетенини белгиламоқда.

Мисрнинг Шарм эл-Шайх шаҳрида, COP27 иқлим саммити очилишида Шарм-эл-Шайх халқаро конференция марказининг кириш қисмида баннер ушлаб турган экофаол. Ҳайвонлар тасвири туширилган баннерда «Илтимос, мени ема!», деб ёзилган.

Сурия шимолидаги Рақа қишлоғида эвакуация қилинганлар учун ташкил қилинган Саҳлаҳ ал-Банат лагеридаги суриялик қизча.

Франция шимолидаги Сангатте пляжида ётган ўлган кит.

Конго Демократик Республикасида М23 Ҳаракати исёнчи ҳарбий гуруҳига қарши жанг давом этаётган бир пайтда армияга янги аскарларни қабул қилиш бўйича тайёрлов олиб борилмоқда.

Ҳинду диндорлар Бангладешнинг Нараянганж шаҳридаги «Рахер Упобаш» диний маросимда Шри Шри Локанат Браҳмачари ибодатхонасида ибодат қилмоқда.

Ҳиндистонлик диндорлар Сангамда, Ганг, Ямуна ва афсонавий Сарасвати дарёларининг қўшилиш жойида Дев Дипавали маросимини ўтказиш вақтида анъанавий мой чироқларни ёқмоқда.

Мянмада ёмғирлар мавсуми якунланиши муносабати билан нишонланаётган мушаклар фестивалидан лавҳа.

Буюк Британиянинг Шеффилд шаҳридаги соборда намойиш этилаётган ҳайкалтарош Питер Уокер ва бастакор Девид Харпер томонидан яратилган «Тинчлик кабутарлари» катта инсталяцияси.

Буюк Британиянинг Солсбери шаҳридаги собор.

Буюк Британияда Хотира кунидан олдин Масиҳ черкови ташқарисидаги уруш ёдгорлиги атрофида қўилган қизғалдоқлар.

Қатарнинг Доҳа шаҳридаги давлат байроқлари билан безатилган кўча. Мамлакатда бир неча кундан сўнг футбол бўйича жаҳон чемпионати бошланади.

АҚШда оралиқ сайловлар куни Конгресс биноси тарафдан ой тутилиши кузатилмоқда.

Туркиянинг Истанбул шаҳридаги Чамлижа масжиди ортидан тўлин ой кўтарилмоқда.

Косовонинг Приштина шаҳри яқинидаги кузги барглар билан қопланган Гермиа миллий боғида сайр қилаётган аёл.

Франциялик теннисчи Каролин Гарcия Техасдаги 2022 йилги WТА финалида яккалик баҳсларида ғолиб чиққанидан сўнг чемпионлик кубоги билан суратга тушмоқда.

Канаданинг Ванкувер шаҳридаги Лиззо Рожерс Аренада чиқиш қилаётган аёллар.

Италиянинг Тоскана ҳудудидаги қазишмалар пайтида лой ичидан топилган бронзадан ясалган ҳайкалча. Бундай ҳайкаллардан жами 24 та топилган.

Мототциклчи АҚШнинг Флорида штати Ли округидаги Матлача оролида «Ien» тўфони ўтиб кетганидан кейин вайрон бўлган уйдан тўпланган вайроналар ёнидан ўтиб кетмоқда
