Шавкат Мирзиёев Олимпия шаҳарчаси қурилишини бошлаб берди

Тошкентда 9 ноябрь куни Олимпия шаҳарчаси қурилишига тамал тоши қўйилди. Шу муносабат билан ўтказилган маросимда Шавкат Мирзиёев иштирок этди, деб хабар берди Президент матбуот хизмати.

Фото: Президент матбуот хизмати

Маълум қилинишича, давлат раҳбари сўзининг аввалида барчани ушбу тарихий воқеа билан табриклаб, лойиҳанинг аҳамияти ҳақида гапирди.

«Бизнинг ўз йўлимиз, ниятларимиз, режаларимиз бор. Бугун қилаётган тарихий ишларимиз ўзининг катта натижасини беришига ишонамиз. Ана шу ишонч бизга куч-қудрат беради», — деди Шавкат Мирзиёев.

Фото: Президент матбуот хизмати

Мамлакатда спортни оммалаштириш, спортчиларни қўллаб-қувватлаш бўйича кенг қамровли ишлар амалга оширилмоқда. Сўнгги беш йилда спорт соҳасига қарийб 4 триллион сўм йўналтирилиб, 118 та йирик иншоот фойдаланишга топширилди ва 110 таси реконструкция қилинди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Эътибор ва шароит натижасида 2022 йилнинг ўзида спортчилар турли халқаро мусобақаларда 1 мингдан зиёд медални қўлга киритди. Жумладан, Ҳиндистоннинг Ченнай шаҳрида ўтган шахмат олимпиадасида миллий терма жамоа биринчи ўринни эгаллади. Туркиянинг Кўнё шаҳрида бўлган Ислом бирдамлиги ўйинларида эса вакиллар жами 158 та медаль билан умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни олди.

Бундай натижалар туфайли спортчиларга дунё тан бериб, нуфузли халқаро мусобақаларни ўтказиш Ўзбекистонга ишониб топширилмоқда. 2021 йили Тошкентда оғир атлетика бўйича, бу йил дзюдо бўйича жаҳон чемпионатлари юқори савияда ташкил этилди. Келгуси йилда юртимиз бокс бўйича жаҳон чемпионати ҳамда қитъа миқёсидаги кўплаб турнирларга мезбонлик қилади.

Фото: Президент матбуот хизмати

Шунингдек, Ёшлар ўртасидаги Осиё ва Параосиё ўйинлари 2025 йилда Тошкентда ўтказилади. Унда қитъадаги 45 мамлакат ёшлари 20 га яқин спорт тури бўйича беллашади.

Бундай нуфузли халқаро мусобақа Ўзбекистон тарихида биринчи марта  ташкил этилади. Уни юқори савияда ўтказиш мақсадида замонавий Олимпия шаҳарчасини қуриш лойиҳаси ишлаб чиқилди. Давлат раҳбари бу лойиҳа билан бир неча бор танишиб, кўрсатмалар берган эди. Бу тавсиялар бош лойиҳачи — Хитойнинг CAMC Engineering компанияси билан такомилга етказилди.

Фото: Президент матбуот хизмати

«Олимпия шаҳарчаси халқимизнинг юксак бунёдкорлик салоҳияти ва ўзбек спортининг оламшумул ютуқлари рамзига айланишига ишонаман. Бу маскан меъморий жиҳатдан мукаммал, энергия тежамкор ва энг илғор инновацион ечимларни мужассам қилган замонавий мажмуа бўлади», — деди Шавкат Мирзиёев.

Ушбу лойиҳанинг қиймати 289 миллион доллардан зиёд. Шаҳарча майдони 100 гектар. Бу ерда 10 минг ўринли енгил атлетика ва футбол стадиони, 6 та ёпиқ ва 7 та очиқ спорт иншоотлари, сув спорти саройи, велотрек, яккакураш, жамоавий спорт мажмуалари барпо этилади.

«Агар шонли тарихимизга назар солсак, ота-боболаримиз келгуси авлодлар учун улуғвор иморатлар барпо этганига гувоҳ бўламиз. Биз ҳам аждодларимизнинг мана шундай эзгу анъаналарини муносиб давом эттириб, мамлакатимизда улкан бунёдкорлик ишларини амалга оширмоқдамиз. Албатта, бундай йирик лойиҳалар кўпчиликнинг биргаликдаги саъй-ҳаракати, меҳнаткаш халқимизнинг фаол иштироки билан юзага чиқади», – дея таъкидлади Президент.

Шуни ҳам айтиш керакки, мажмуа мусобақалардан сўнг бўшаб қолмайди. Кейинчалик бу ерда Спортни ривожлантириш вазирлиги, спорт федерациялари ва Ўзбекистон давлат спорт академияси фаолият кўрсата бошлайди. Мажмуаларда юртдошлар ҳам спорт билан шуғулланиши мумкин бўлади.

Тадбирда таниқли спортчилар, федерациялар раҳбарлари, соҳа фахрийлари, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари жам бўлди.

Шавкат Мирзиёев Олимпия шаҳарчаси қурилишига тамал тоши қўйди.

«Мамлакатимизда ҳамма соҳаларда лойиҳалар, иморатлар кўпайяпти. Буларнинг замирида буюк халқимизнинг буюк меҳнати ётибди, буюк халқимизнинг нияти, эртанги кунга ишончи ётибди. Худо хоҳласа, бундай лойиҳалар яна кўп бўлади», — деди давлат раҳбари.

Маросимда Осиё Олимпия кенгаши бош директори Ҳусайн ал-Мусаллам, Осиё Паралимпия қўмитаси президенти Мажид Рашид, CAMC Engineering компанияси бош директори Ли Хайсин, Ўзбекистон спорт ташкилотлари фахрийлари кенгаши раиси Баҳодир Махситов ва ёш спортчилар сўзга чиқиб, шаҳарчанинг бўлажак шароитлари ва аҳамияти ҳақида гапирди.

Малайзияда ўзбек ресторанлари ва бошқа овқатланиш шохобчалари очилади
Янгиликлар21:12 | 5.2.23
Малайзияда ўзбек ресторанлари ва бошқа овқатланиш шохобчалари очилади
Ўзбекистон ТИВда Исроил элчиси билан учрашув бўлиб ўтди
Янгиликлар20:43 | 5.2.23
Ўзбекистон ТИВда Исроил элчиси билан учрашув бўлиб ўтди
Намангандан Қорахонийлар даврига оид деворий суратлар, тангалар ва Дамашқ қиличлари топилди
Янгиликлар20:18 | 5.2.23
Намангандан Қорахонийлар даврига оид деворий суратлар, тангалар ва Дамашқ қиличлари топилди
Хитой Ўзбекистонда «яшил» энергия ишлаб чиқаришда иштирок этади
Янгиликлар19:48 | 5.2.23
Хитой Ўзбекистонда «яшил» энергия ишлаб чиқаришда иштирок этади
Сирдарёда ноқонуний тарзда ёввойи тўнғиз овланди
Янгиликлар19:17 | 5.2.23
Сирдарёда ноқонуний тарзда ёввойи тўнғиз овланди
Ўзбекистонда ҳафта ўртасига бориб ҳарорат 20 даражагача исийди
Янгиликлар18:44 | 5.2.23
Ўзбекистонда ҳафта ўртасига бориб ҳарорат 20 даражагача исийди

Муҳим хабарлар

Эксклюзив: телефонидан диний қўшиқ топилган 21 ёшли йигит қамоқда калтакланганми?

10:02 · 05.02.2023

Тошкент вилоятида қурилиш крани қулаши оқибатида машинист вафот этди — видео

20:51 · 04.02.2023

Киев Грузияни Саакашвилининг «устидан кулишни» тўхтатишга чақирди

20:31 · 04.02.2023

«Украина ҳарбийларига қурол етказиб бериш ва уларни тайёрлашда ‘вақт билан пойга’ кетмоқда» — NYT

19:57 · 04.02.2023

Ўзбекистонда 5 февраль куни ҳарорат 15 даражагача илийди

17:59 · 04.02.2023

«Болаларга жинсий зўравонлик қилганларга энг оғир жазо тури қўлланилиши керак» — Алия Юнусова

17:24 · 04.02.2023

Бухородаги ўқув марказида болаларга ноқонуний диний таълим бериб келигани аниқланди

15:25 · 04.02.2023

Bloomberg ўз платформалари орқали Ўзбекистоннинг бизнес ҳамда сайёҳлик салоҳиятини тарғиб қилмоқчи

14:17 · 04.02.2023

Туркманистон Ўзбекистонга бепул суюлтирилган газ етказиб беради

14:00 · 04.02.2023

Ўзбекистондаги айрим дорихоналарда Quramax’нинг тақиқланган дорилари ҳамон сотилаётгани аниқланди

13:09 · 04.02.2023