Сурхондарёда 22 ёшли террористик ташкилот аъзосига ҳукм ўқилди

Сурхондарё вилоятида Ўзбекистон ҳудудида фаолияти тақиқланган «Тавҳид ва жиҳод катибаси» ва «Жиҳодчилар» ХТТ аъзоларининг таъсирига тушиб қолган шахсга жазо тайинланди.

Маълум қилинишича, Сурхондарё вилояти Шеробод туманида 2000 йилда туғилган Р.У. 2022 йил февраль-июнь ойларида ДХХ Сурхондарё вилояти бошқармаси томонидан тезкор тадбир ўтказилган. Олий суд қарорига кўра, террорчилик ташкилоти деб ҳисобланган ва Ўзбекистонда фаолияти тақиқланган «Тавҳид ва жиҳод катибаси» ва «Жиҳодчилар» ХТТ аъзоларининг таъсирига тушиб, ушбу ташкилот аъзоларининг экстремистик, ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган ва Ўзбекистоннинг амалдаги давлат тузумини қонунга хилоф равишда ўзгартиришга хизмат қиладиган материаллари билан танишиб, жиноий гуруҳ билан ўзаро муҳокама қилиб келгани аниқланган.

Шунингдек, у ўзининг Telegram’даги гуруҳида тарқатилиши тақиқланган диний материаллар рўйхатига киритилган кўплаб аудио ҳамда видеоматериалларни жойлаштиргани аниқланган. Материаллар дискларга кўчириб олинган ҳамда текшириб кўриш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитага юборилган.

Экспертлик хулосасига кўра, Р.У. томонидан тарқатилган материалларда кўрсатилган маълумотлар ақидапараситлик, экстремизм ғоялари билан йўғрилган ва амалдаги давлат тузумини қонунга хилоф равишда ўзгартиришга хизмат қилиши маълум қилинган.

Суд қарори билан У.Р.га Жиноят кодекси 159-моддаси (Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузумига тажовуз қилиш) 1-қисми билан 2 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. Шунингдек, cудланувчи Жиноят кодекси 244-моддаси (жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига таҳдид соладиган материалларни тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ёки намойиш этиш) 3-қисмининг «г» банди билан шу кодекснинг 57-моддаси (енгилроқ жазо тайинлаш)ни қўллаб, 3 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. Шу билан бирга унга нисбатан Жиноят кодексининг 59-моддаси (бир неча жиноят содир этганлик учун жазо тайинлаш) тартибида, тайинланган жазоларни қисман қўшиш йўли билан узил-кесил 3 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. Жазо умумий тартибли колонияда амалга оширилиши белгиланди.

Цирк томоша қилаётган папа, қумга кўмилиб олган киши, бўш қоғоз кўтариб, намойишга чиққан хитойликлар — 30 ноябрь суратлари
Мақолалар2:07 | 1.12.22
Цирк томоша қилаётган папа, қумга кўмилиб олган киши, бўш қоғоз кўтариб, намойишга чиққан хитойликлар — 30 ноябрь суратлари
Ўзбекистон ТИВ Афғонистондаги террорчилик акти юзасидан баёнот берди
Янгиликлар23:51 | 30.11.22
Ўзбекистон ТИВ Афғонистондаги террорчилик акти юзасидан баёнот берди
Сирдарёда «Жигули» ҳайдовчиси итни ўлдириб, калласини машинага ёпиштириб ҳаракатлангани айтилди
Янгиликлар23:08 | 30.11.22
Сирдарёда «Жигули» ҳайдовчиси итни ўлдириб, калласини машинага ёпиштириб ҳаракатлангани айтилди
Футбол бўйича 2030 йилги жаҳон чемпионати учта қитъада ўтказилиши мумкин
Спорт22:42 | 30.11.22
Футбол бўйича 2030 йилги жаҳон чемпионати учта қитъада ўтказилиши мумкин
Туркманистон пойтахтида «чиройли» рақамларни автомобиллардан олиб ташлаш буюрилди
Янгиликлар22:02 | 30.11.22
Туркманистон пойтахтида «чиройли» рақамларни автомобиллардан олиб ташлаш буюрилди
Ўзбекистонда ерларни аукционга чиқариш соддалаштирилади
Янгиликлар21:23 | 30.11.22
Ўзбекистонда ерларни аукционга чиқариш соддалаштирилади