Тошкент вилоятида 1,2 тонна сифатсиз гўшт маҳсулотлари савдосининг олди олинди

Тошкент вилояти ИИББ ва Прокуратураси ходимлари томонидан 1,2 тонна сифатсиз гўшт маҳсулотлари савдосига чек қўйилди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ИИББ ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Тошкент вилояти ИИББ ахборот хизмати

Маълум қилинишича, вилоят ИИББ карантин тадбирларини таъминлаш бўлинмаси ва Прокуратура департаменти ходимлари билан ҳамкорликда Зангиота туманида ўтказилган тадбир давомида 1993 йилда туғилган фуқаро Б.Т. (қассоб)га тегишли туман «Гулбоғ» маҳалласида жойлашган (ноқонуний) кушхона холислар иштирокида кўздан кечирилган.

Фото: Тошкент вилояти ИИББ ахборот хизмати

Текшириш давомида кушхонада санитария талабларига жавоб бермайдиган ҳолатда сақланаётган, инсон ҳаёти ва соғлиғи учун хавфли бўлган (текширув хулосаси билан) вазни 1 тонна 271 кг гўшт маҳсулотлари далилий ашё сифатида ҳужжатлаштирилиб олинди.

Фото: Тошкент вилояти ИИББ ахборот хизмати
Фото: Тошкент вилояти ИИББ ахборот хизмати
Фото: Тошкент вилояти ИИББ ахборот хизмати

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро Б.Т. ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 186-моддаси (хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган товарларни ўтказиш мақсадини кўзлаб ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш ёхуд ўтказиш, ишлар бажариш ёки хизматлар кўрсатиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Қашқадарёдан Тошкентга қарийб 500 килограмм ноқонуний гўшт олиб кетаётган Cobalt тўхтатиб қолинганди. Ҳайдовчи ушбу гўшт маҳсулотларини Тошкент шаҳрига сотиш учун олиб кетаётганини маълум қилган, бироқ ҳеч қандай ҳужжат тақдим эта олмаган.

Ўзбекистонда 10 ойда қанча никоҳ қайд этилгани маълум қилинди
Янгиликлар13:57 | 26.11.22
Ўзбекистонда 10 ойда қанча никоҳ қайд этилгани маълум қилинди
Ўзбекистонда сабзи нархи кескин арзонлашди
Янгиликлар13:21 | 26.11.22
Ўзбекистонда сабзи нархи кескин арзонлашди
Ўзбекистон тоғларидаги 1 тн тупроқда қанча олтин борлиги маълум қилинди
Янгиликлар12:49 | 26.11.22
Ўзбекистон тоғларидаги 1 тн тупроқда қанча олтин борлиги маълум қилинди
ДХХ кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний савдосига чек қўйди — видео
Янгиликлар12:26 | 26.11.22
ДХХ кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний савдосига чек қўйди — видео
Путин «махсус операция»да ҳалок бўлган аскарларни Россияда алкоголизм ва ЙТҲдан ўлаётганлар билан солиштирди
Янгиликлар12:13 | 26.11.22
Путин «махсус операция»да ҳалок бўлган аскарларни Россияда алкоголизм ва ЙТҲдан ўлаётганлар билан солиштирди
Тошкентдан Москва, Истанбул, Дубай ва бошқа йўналишларга учувчи қатор рейслар кечиктирилди
Янгиликлар11:46 | 26.11.22
Тошкентдан Москва, Истанбул, Дубай ва бошқа йўналишларга учувчи қатор рейслар кечиктирилди