Тошкентда 4 марта судланган эркак таниши ва унинг онасини ўлдириб, уйини ёқиб юборди (видео)

Тошкент шаҳар Яшнобод туманида 1 апрель куни 400 минг сўм қарзи учун таниши ва унинг онасини ўлдириб, уйини ёқиб юборган эркакнинг иши апелляция судида қайта кўриб чиқилди. Бу ҳақда «Тошкент шаҳар судлари» Telegram канали хабар берди.

Қайд этилишича, 2022 йилнинг 1 апрель куни 55 ёшли фуқаро ўзининг 46 ёшли (эркак) танишидан 400 минг сўм қарзини сўраш мақсадида унинг уйига борган. Улар биргаликда спиртли ичимлик истеъмол қилган (судланувчи ўзи наркотик модда ҳам қабул қилганини таъкидлаган).

Кейинчалик уларнинг ўртасида келишмовчилик юзага келган ва жанжал келиб чиққан. Жанжал овозидан қўшни хонада ухлаётган аёл (жабрланувчининг онаси) уйғониб кетган ҳамда ажратиш учун аралашган.

Шунингдек, суланувчи воқеа жойида бўлган болтани қўлига олган ва унинг орқа қисми билан аёлнинг бўйин қисмига бир маротаба уриб, уни жароҳатлаган. Спиртли ичимлик таъсирида бўлган танишини эса электр сими орқали, унинг ҳушсиз ётган онасини қўллари билан бўғиб ўлдирган ва хонадонни ёқиб юборган.

Унга нисбатан 2022 йил 4 октябрь куни Яснобод туман суди қасддан одам ўлдириш, ўғрилик, мулкни қастдан нобуд қилиш ёки унга зарар етказиш жиноятларини содир этганликда айбли деб топиб, 22 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

Суд ҳукмидан норози бўлган, муқаддам 4 маротаба судланган, қилган жинояти учун белгиланган 19 йиллик қамоқ жазосини тўлиқ ўтаган ва жиноятга қайта қўл урган айбланувчининг иши Тоштент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича Судлов ҳайъати апелляция инстанцияси очиқ суд мажлисида қайта кўриб чиқилган.

Шу билан бирга, кўриб чиқилган иш хулосасига кўра, суд ҳукми ўзгаришсиз, апелляция шикояти қаноатлантиришсиз қолдирилган. Судланувчининг иддаосига кўра, воқеа жойи ва видео тасвирлар қайта кўриб чилганда таъкидланган учинчи шахс борлиги ўз исботини топмаган.

Аввалроқ Фарғонада 20 йил қамоқда ўтириб чиққан эркак уйига келган меҳмонни ўлдириб қўйгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Тошкент вилоятида 14 млн сўм учун 26 ёшли таксичи ўлдириб кетилгани, маҳкумлардан бири иккинчисини ўлдириб қўйгани, Фарғонада 64 ёшли эркак келинини ўлдириб, бошини узиб олгани тўғрисида хабар берилганди.

Ўзбекистонда коронавирус билан кунлик касалланганлар сони 160 кишидан ошди
Янгиликлар10:14 | 4.12.22
Ўзбекистонда коронавирус билан кунлик касалланганлар сони 160 кишидан ошди
Тошкентда хусусий боғча ёнди
Янгиликлар9:13 | 4.12.22
Тошкентда хусусий боғча ёнди
Ўзбекистон 2022 йилда рекорд даражада кўп тарвуз экспорт қилди
Янгиликлар8:14 | 4.12.22
Ўзбекистон 2022 йилда рекорд даражада кўп тарвуз экспорт қилди
Ўзбекистонда 4 декабрь куни айрим ҳудудларда қор ёғади
Янгиликлар7:31 | 4.12.22
Ўзбекистонда 4 декабрь куни айрим ҳудудларда қор ёғади
Беларусь Ўзбекистон учун гўшт нархини оширди
Янгиликлар23:37 | 3.12.22
Беларусь Ўзбекистон учун гўшт нархини оширди
Қамчиқ довонида ҳаво ҳарорати транспорт ҳаракати учун ёмонлашиши маълум қилинди
Янгиликлар22:52 | 3.12.22
Қамчиқ довонида ҳаво ҳарорати транспорт ҳаракати учун ёмонлашиши маълум қилинди