Тошкентда уйида фоҳишахона ташкил қилган 64 ёшли эркакка озодликни чеклаш жазоси тайинланди

Тошкент шаҳридаги хонадонларнинг бирида фоҳишахона ташкил қилган 64 ёшли эркакка 3 йилу 2 ой муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди. Бу ҳақда шаҳар судлари ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, яшаш хонадонида фоҳишахона ташкил қилишда айбланаётган эркак ўша куни пулга муҳтожлиги сабабли уйидан жой сўраган танишига 100 минг сўм эвазига шароит яратиб берган.

Шунингдек, мазкур уй холислар иштирокида текширилганда фуқарога тегишли гиёҳвандлик моддаси ҳам топилган. Айбланувчига кўра, у мазкур моддаларни оёқларидаги оғриққа чидай олмаган вақтда истеъмол қилиш учун ноқонуний равишда сақлаб келган.

Унга нисбатан Жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман суди томонидан ўтказилган сайёр суд мажлисида Жиноят кодексининг 131-моддаси (қўшмачилик қилиш ёки фоҳишахона сақлаш) 2-қисми, 276-моддаси (гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзламай қонунга хилоф равишда тайёрлаш, эгаллаш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар) 2-қисми «б» банди билан айбланган шахсга 3 йил 2 ой озодликни чеклаш жазоси тайинланган.

Аввалроқ Фарғона вилояти Ёзёвон туманида уйида фоҳишахона ташкил қилган эркакка жарима тайинланганди. Шунингдек, Бухорода 22 ёшли қиз фоҳишахона ташкил қилганди ҳамда Андижонда аёл уйида фоҳишахона ташкил қилгани аниқланган.

Толибон Қатардаги стадионлар қурилиши учун ускуналар етказиб бергани маълум бўлди
Янгиликлар14:43 | 26.11.22
Толибон Қатардаги стадионлар қурилиши учун ускуналар етказиб бергани маълум бўлди
Андижонда ўнга яқин автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди — видео
Янгиликлар14:14 | 26.11.22
Андижонда ўнга яқин автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди — видео
Ўзбекистонда 10 ойда қанча никоҳ қайд этилгани маълум қилинди
Янгиликлар13:57 | 26.11.22
Ўзбекистонда 10 ойда қанча никоҳ қайд этилгани маълум қилинди
Ўзбекистонда сабзи нархи кескин арзонлашди
Янгиликлар13:21 | 26.11.22
Ўзбекистонда сабзи нархи кескин арзонлашди
Ўзбекистон тоғларидаги 1 тн тупроқда қанча олтин борлиги маълум қилинди
Янгиликлар12:49 | 26.11.22
Ўзбекистон тоғларидаги 1 тн тупроқда қанча олтин борлиги маълум қилинди
ДХХ кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний савдосига чек қўйди — видео
Янгиликлар12:26 | 26.11.22
ДХХ кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний савдосига чек қўйди — видео