Жиззахда фуқароларни ишга киритиб қўйиш учун 100 млн сўмдан ортиқ пул олган уй бекаси ушланди

Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманида фуқароларни тез ёрдам бўлимига ишга киритиб қўйиш учун 105 миллион сўм олган уй бекаси ушланди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Шароф Рашидов тумани «Олмачи» маҳалласида яшовчи уй бекаси Я.Р. туманнинг «Қангли» маҳалласида яшовчи Я.Х. ҳамда унинг турмуш ўртоғи И.Х. ва укаси Д.У.ларни танишлари орқали вилоят кўп тармоқли шифохонаси ва тез тиббий ёрдам кўрсатиш марказига ҳайдовчилик лавозимига ишга жойлаштириб қўйишга ишонтирган ва хизмати учун 56 миллион сўм пул олиб қайтариб бермаган.

Шунингдек, Я.Р. 27 февралда туман ҳудудидаги «Пастки сўлоқли» маҳалласида яшовчи уй бекаси Г.Р. ва унинг танишлари Жиззах шаҳрининг «Сайхон» маҳалласида яшовчи С.Н. ва бошқаларни вилоят кўп тармоқли шифохонасига ҳамшираликка ишга киритишни ваъда қилиб, 49 миллион сўм пулларини олгани аниқланган.

Ҳолат юзасидан шаҳар Ички ишлар бошқармаси ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Я.Р.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми «б» банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Аввалроқ Қашқадарё вилояти Ғузор туманида 12 май куни «Жонбулоқ» маҳалласи ҳоким ёрдамчиси фирибгарлик йўли билан 300 доллар олаётган вақтида қўлга тушганди. Шунингдек, Қашқадарёда ҳоким ўринбосари 50 минг доллар пора билан қўлга тушгани ҳақида хабар берилганди.

Бугун оқшоми. Ўлдириб кетилган профилактика инспектори, қурувчиларни ногиронлар аравачасига миндирган ҳоким, Ўзбекистонга яқинлашаётган совуқ кунлар
Мақолалар21:00 | 30.11.22
Бугун оқшоми. Ўлдириб кетилган профилактика инспектори, қурувчиларни ногиронлар аравачасига миндирган ҳоким, Ўзбекистонга яқинлашаётган совуқ кунлар
Пеле касалхонага ётқизилди
Спорт20:38 | 30.11.22
Пеле касалхонага ётқизилди
Россияда террористларни молиялаштирганликда айбланган Ўзбекистон фуқароси 16 йилга қамалди
Янгиликлар20:11 | 30.11.22
Россияда террористларни молиялаштирганликда айбланган Ўзбекистон фуқароси 16 йилга қамалди
НАТО бош котиби Украинада тинчликни таъминлашнинг «ягона йўли» ҳақида гапирди
Янгиликлар19:20 | 30.11.22
НАТО бош котиби Украинада тинчликни таъминлашнинг «ягона йўли» ҳақида гапирди
Ўзбекистонда коронавируснинг қайси штамми кенг тарқалаётгани маълум қилинди
Янгиликлар18:54 | 30.11.22
Ўзбекистонда коронавируснинг қайси штамми кенг тарқалаётгани маълум қилинди
Нукус воқеалари иштирокчилари қийноққа солинганми?
Янгиликлар18:37 | 30.11.22
Нукус воқеалари иштирокчилари қийноққа солинганми?