Москва давлат халқаро муносабатлар институтининг Тошкент филиалига лингафон хонаси совға қилинди

Шодиев халқаро жамғармаси (ICF) томонидан 17 ноябрь — Халқаро талабалар куни арафасида Москва давлат халқаро муносабатлар институти (МДХМИ)нинг Тошкент филиалига лингафон хонаси совға қилинди. Бу ҳақда жамғарма матбуот хизмати «Bugun.uz»га маълум қилди.

Фото: Шодиев халқаро жамғармаси матбуот хизмати

Таъкидланишича, мазкур хона талабаларга чет тилларини ўргатишда энг сўнгги технологиялардан фойдаланиш имконини беради.

Шунингдек, кенг функционал имкониятларга эга янги ва қулай бўлган лингафон хонаси инглиз, француз, немис, ўзбек ва рус тилларини ўрганаётган талабаларга тил ўрганиш бўйича ҳақиқий муҳитда ўқиш ва бу жараённинг қизиқарли ва самарали бўлиши имконини беради.

Фото: Шодиев халқаро жамғармаси матбуот хизмати

«Талабаларни қўллаб-қувватлаган ҳолда Шодиев халқаро жамғармаси, шунингдек, шахсий стипендия ва грантлар ҳам тақдим этади. Бу стипендия ва грантлар МДХМИ Тошкент филиалида бакалавриат дастурларида таълим олиш харажатларини тўлиқ қоплайди. Стипендия ва грантлар аъло академик ўзлаштиришга эга бўлган, илмий лойиҳа, турли танлов ва мусобақаларда ғолиб бўлган талабаларга берилади», дейилади хабарда.

Жамғарма раҳбари Фаттоҳ Шодиевнинг сўзларига кўра, ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг ақлий салоҳиятини ривожлантириш энг устувор мақсадлардан бири ҳисобланади.

Фото: Шодиев халқаро жамғармаси матбуот хизмати

«Шунинг учун турли таълим, тадқиқот, хайрия лойиҳалари орқали биз фаол ҳаётий позицияга эга бўлган иқтидорли ёшларни ўз келажаги ва ўз мамлакатининг келажаги йўлида салоҳиятини ишга солиши учун қўллаб-қувватлаймиз», — дея қўшимча қилади ICF асосчиси.

Президент маслаҳатчиси бошчилигидаги ишчи гуруҳ Оққўрғон аҳолиси муаммоларини ўрганди
Янгиликлар16:29 | 3.12.22
Президент маслаҳатчиси бошчилигидаги ишчи гуруҳ Оққўрғон аҳолиси муаммоларини ўрганди
Россияда Ўзбекистон фуқароси 2 кг героин билан қўлга олинди — видео
Янгиликлар16:18 | 3.12.22
Россияда Ўзбекистон фуқароси 2 кг героин билан қўлга олинди — видео
Пелега ўткир респиратор инфекция ташхиси қўйилди
Спорт15:08 | 3.12.22
Пелега ўткир респиратор инфекция ташхиси қўйилди
Қирғизистон ва Тожикистон чегара туманларидаги қишлоқлар ўртасида тўқнашув юз берди
Янгиликлар14:21 | 3.12.22
Қирғизистон ва Тожикистон чегара туманларидаги қишлоқлар ўртасида тўқнашув юз берди
Ўзбекистоннинг кўпчилик ҳудудларида 5 декабрь куни қор ёғади
Янгиликлар13:15 | 3.12.22
Ўзбекистоннинг кўпчилик ҳудудларида 5 декабрь куни қор ёғади
Ўзбекистонда аниқланаётган коронавируснинг ВА.5 варианти болалар ва ҳомиладор аёлларда қандай белгилар билан кузатилаётгани маълум қилинди
Янгиликлар12:33 | 3.12.22
Ўзбекистонда аниқланаётган коронавируснинг ВА.5 варианти болалар ва ҳомиладор аёлларда қандай белгилар билан кузатилаётгани маълум қилинди