Наманганда «Волга» билан тўқнашган Lacetti ағдарилиб кетди

Наманган Тўрақўрғон туманида светофорнинг сариқ чироғида ҳаракатланган Lacetti «Волга» билан тўқнашиб ағдарилиб кетди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Наманган вилояти ИИБ YHXB ахборот хизмати

Қайд этилишича, туман ҳудудидан ўтагн 4Р-112 «Фарғона ҳалқа йўли» автомобиль йўлининг 70-километрида Наманган-Поп йўналишида кетаётган Lacetti ҳайдовчиси светофорнинг сариқ чироғида ҳаракатланиб, хавфсизликни таъминлай олмай ички кўчадан чиқиб келаётган «Газ-2401» русумли транспорт воситасига урилиб, рулни чап томонга буриши оқибатида йўлни иккига ажратувчи темир тўсиққа бориб урилган ва ағдарилиб кетган.

Фото: Наманган вилояти ИИБ YHXB ахборот хизмати

Шунингдек, ҳодиса оқибатида машиналар техник шикастлангани, автомобиль ичида бўлган фуқаролар орасида жароҳат олганлар йўқлиги маълум қилнган.

Аввалроқ Навоийда ичида йўловчилари бўлган автобус ағдарилиб кетгани, Тошкентда содир бўлган ЙТҲ оқибатида Kia ағдарилгани, Қамчиқ довонида иккита Isuzu билан тўқнашган Volvo ағдарилиб кетгани ҳамда Тошкентда юк машинаси кўприк четига ағдарилиб кетгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Қамчиқ довонида Mercedes-Benzюк машинаси ағдарилиб кетганди.

«‘Заправка’ларда барча маркадаги бензинлар етарли ва уларнинг нархи оширилмаган» — Энергетика вазирлиги
Янгиликлар12:41 | 6.12.22
«‘Заправка’ларда барча маркадаги бензинлар етарли ва уларнинг нархи оширилмаган» — Энергетика вазирлиги
Тошкентда 5 декабрь куни қанча одам метродан фойдалангани маълум бўлди
Янгиликлар12:06 | 6.12.22
Тошкентда 5 декабрь куни қанча одам метродан фойдалангани маълум бўлди
Ўзбекистонда ИИВ ходимлари кучайтирилган хизмат тартибига ўтказилди
Янгиликлар11:32 | 6.12.22
Ўзбекистонда ИИВ ходимлари кучайтирилган хизмат тартибига ўтказилди
Шавкат Мирзиёев Қирғизистон президентини туғилган куни билан табриклади
Янгиликлар11:09 | 6.12.22
Шавкат Мирзиёев Қирғизистон президентини туғилган куни билан табриклади
Ўзбекистон ва Қирғизистон паспорт назоратини осонлаштиради
Янгиликлар10:40 | 6.12.22
Ўзбекистон ва Қирғизистон паспорт назоратини осонлаштиради
Самарқандда ўқувчи қизнинг кўзи жароҳатланиши ортидан мактаб директори ва унинг ўринбосари ишдан олинди
Янгиликлар10:07 | 6.12.22
Самарқандда ўқувчи қизнинг кўзи жароҳатланиши ортидан мактаб директори ва унинг ўринбосари ишдан олинди