Ўзбекистон ва Венгрия ўртасида стратегик шериклик муносабатлари мустаҳкамланади

Шавкат Мирзиёев 10 ноябрь куни Самарқанддаги Туркий давлатлар ташкилоти саммити доирасида Венгрия бош вазири Виктор Орбан билан музокара ўтказди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Президент матбуот хизматининг хабар беришича, учрашувда олий даражада эришилган келишувларга мувофиқ амалий ҳамкорликни кенгайтириш ва икки томонлама стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлаш масалалари атрофлича кўриб чиқилган.

Фото: Президент матбуот хизмати

Шунингдек, фаол ишбилармонлик алоқалари, жумладан, шу кунларда икки мамлакатнинг етакчи компания ва корхоналари иштирокида ўтказилаётган қўшма бизнес форум самарали натижалар бераётгани мамнуният билан қайд этилди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Саноат, кимё тармоғи, фармацевтика, банк-молия, транспорт ва логистика соҳаларида, бошқа устувор йўналишларда қўшма инвестиция лойиҳаларини илгари суришга алоҳида эътибор қаратилди. Бизнес ташаббусларини молиявий қўллаб-қувватлаш бўйича механизмлар яратиш ишларини тезлаштиришга келишиб олинди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Гуманитар алмашинув дастурларини, энг аввало, таълим, маданият ва кинематография соҳаларида фаол давом эттириш муҳимлиги таъкидланди.

Мавзуга доир: Шавкат Мирзиёев Европа Кенгаши президенти билан тор доирада учрашув ўтказди

Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 5–8 декабрь кунлари ҳаво 20 даражагача совийди
Янгиликлар17:10 | 4.12.22
Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 5–8 декабрь кунлари ҳаво 20 даражагача совийди
Самарқандда ўқувчининг онаси мактаб директори ўринбосарини калтаклади
Янгиликлар16:08 | 4.12.22
Самарқандда ўқувчининг онаси мактаб директори ўринбосарини калтаклади
Тошкентда Nexia-3 билан тўқнашган Lacetti олти нафар пиёдани ҳам уриб юборди
Янгиликлар14:49 | 4.12.22
Тошкентда Nexia-3 билан тўқнашган Lacetti олти нафар пиёдани ҳам уриб юборди
Андижонда банк бошқарувчиси 230 млн сўмни талон-торож қилгани айтилмоқда
Янгиликлар13:47 | 4.12.22
Андижонда банк бошқарувчиси 230 млн сўмни талон-торож қилгани айтилмоқда
Тадбиркорни сўккан Янги Наманган ҳокимига ҳайфсан берилди
Янгиликлар12:41 | 4.12.22
Тадбиркорни сўккан Янги Наманган ҳокимига ҳайфсан берилди
Қозоғистонда гиёҳванд моддаларни сотиш ва сақлашда гумонланган ўзбекистонлик ушланди — фото
Янгиликлар11:30 | 4.12.22
Қозоғистонда гиёҳванд моддаларни сотиш ва сақлашда гумонланган ўзбекистонлик ушланди — фото