Ўзбекистон ва Вьетнам ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновлар йўлга қўйилади

Ўзбекистон ва Вьетнам ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновлар йўлга қўйилади. Бу ҳақда «Дунё» ахборот агентлиги хабар берди.

Қайд этилишича, Ўзбекистон элчихонаси делегациясининг Ханойга ташрифи доирасида Вьетнам ташқи ишлар вазири ўринбосари Ха Ким Нгок билан учрашув бўлиб ўтган.

Фото: «Дунё» ахборот агентлиги

Суҳбат аввалида Ха Ким Нгок 2022 йил 13 октябрь куни Шавкат Мирзиёев ва Танзила Норбоева билан Вьетнам вице-президенти Во Тхи Ан учрашувини ташкил этиш имкониятини яратилгани учун Ташқи ишлар вазирлиги номидан миннатдорлик изҳор этилган.

Шунингдек, Вьетнам ташқи ишлар вазирлигида ўтказилган музокаралар чоғида томонлар бир қатор келишувларни ишлаб чиқиш масаласида фикр алмашган. Бунда:

  • икки мамлакат ташқи ишлар вазирликлари ўртасида сиёсий маслаҳатлашувларнинг навбатдаги раундини ўтказиш;
  • қишлоқ хўжалиги, балиқчилик, шоликорлик, тўқимачилик, транспорт ва логистика соҳаларига инвестициялар алмашувига кўмаклашиш;
  • сайёҳлик алмашувни ривожлантириш, VietJetAir авиаширкати томонидан Ўзбекистон ва Вьетнам ўртасида тўғридан-тўғри ҳаво қатновларини амалга ошириш;
  • икки давлат таълим муассасалари, жумладан, Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ва Вьетнам дипломатия академиялари ўртасида ҳамкорлик ўрнатиш;
  • мамлакатларнинг маданий ва спорт тадбирларида ўзаро иштирок этиш каби масалалар кўриб чиқилган.

Ўзбекистон дипломатия ваколатхонаси делегациясининг ташрифи доирасида Вьетнамнинг вазирлик ва идораларида сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва транспорт соҳасидаги ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилиш мақсадида қатор учрашувлар ўтказилиши режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон ва Венгрия ўртасида мунтазам авиақатновлар йўлга қўйилиши ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Ўзбекистон Саудия Арабистонининг FlyNas, БААнинг WizzAir ва Flydubai компанияларига авиапарвозларни амалга оширишига рухсат берганди.

Ўзбекистонда ерларни аукционга чиқариш соддалаштирилади
Янгиликлар21:23 | 30.11.22
Ўзбекистонда ерларни аукционга чиқариш соддалаштирилади
Бугун оқшоми. Ўлдириб кетилган профилактика инспектори, қурувчиларни ногиронлар аравачасига миндирган ҳоким, Ўзбекистонга яқинлашаётган совуқ кунлар
Мақолалар21:00 | 30.11.22
Бугун оқшоми. Ўлдириб кетилган профилактика инспектори, қурувчиларни ногиронлар аравачасига миндирган ҳоким, Ўзбекистонга яқинлашаётган совуқ кунлар
Пеле касалхонага ётқизилди
Спорт20:38 | 30.11.22
Пеле касалхонага ётқизилди
Россияда террористларни молиялаштирганликда айбланган Ўзбекистон фуқароси 16 йилга қамалди
Янгиликлар20:11 | 30.11.22
Россияда террористларни молиялаштирганликда айбланган Ўзбекистон фуқароси 16 йилга қамалди
НАТО бош котиби Украинада тинчликни таъминлашнинг «ягона йўли» ҳақида гапирди
Янгиликлар19:20 | 30.11.22
НАТО бош котиби Украинада тинчликни таъминлашнинг «ягона йўли» ҳақида гапирди
Ўзбекистонда коронавируснинг қайси штамми кенг тарқалаётгани маълум қилинди
Янгиликлар18:54 | 30.11.22
Ўзбекистонда коронавируснинг қайси штамми кенг тарқалаётгани маълум қилинди