Ўзбекистонда айрим тадбиркорларга лицензиясиз шуғулланишга рухсат берилади

«Тадбиркорлик фаолиятини давлат томонидан тартибга солишни соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент фармони қабул қилинди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» Telegram каналида хабар берилди.

Фармонга мувофиқ, 2023 йил 1 январдан электрон тижорат, транспорт ва логистика, саноат ишлаб чиқариши, қишлоқ хўжалиги ва қурилиш соҳалари бўйича юридик шахс бўлган тадбиркорларнинг замонавий технологияларга асосланган янги маҳсулот ва хизматларни чекланган муҳитда синовдан ўтказиш бўйича «Тартибга солиш қумдони» махсус ҳуқуқий режими жорий этилади.

2023 йил 1 январдан:

Махсус ҳуқуқий режим доирасида тадбиркорларга қуйидагиларга рухсат этилади:

  • янги маҳсулот ва хизматларни жорий қилиш фаолиятини чекланган доирада тартибга солиш орқали айрим қонунчилик ҳужжатларига амал қилмаслик;
  • лицензиясиз ва рухсат бериш ҳужжатисиз фаолиятни амалга ошириш;

Махсус ҳуқуқий режим ваколатли орган ва ташаббускор ўртасида ҳар бир лойиҳа бўйича алоҳида тузиладиган келишувга асосан жорий этилади;

Махсус ҳуқуқий режим якунлари бўйича ваколатли орган томонидан 1 ойда:

  • синовдан ўтказилган маҳсулот ва хизматларни жорий этишнинг мақсадга мувофиқлиги юзасидан таҳлил ўтказилади;
  • маҳсулот ва хизматларни жорий этиш мақсадга мувофиқ деб топилганда, қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилади.

Адлия вазирлиги томонидан 2025 йил 1 январгача «Махсус ҳуқуқий режим тўғрисида»ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилади.

Шу билан бирга, вазирлик Тадбиркорлик соҳасидаги мажбурий талаблар ягона электрон реестрининг оператори ҳисобланади.

Ягона реестр қуйидаги босқичларда шакллантирилади:

  • биринчи босқичда (2023 йил) — қурилиш, савдо, умумий овқатланиш, таълим ва транспорт соҳаларидаги мажбурий талаблар рўйхати шакллантирилади;
  • иккинчи босқичда (2024–2025 йиллар) — барча соҳалардаги мажбурий талаблар рўйхати шакллантирилади;
  • Ягона реестр 2025 йил 1 июлдан тўлиқ ишга туширилади.

Аввалроқ Президент тадбиркорлик субъектларининг экспорт салоҳиятини янада кенгайтиришга доир фармонни имзолагани ҳақида берилганди. Шунингдек, «Электрон тижорат тўғрисида»ги қонун имзолангани ҳақида хабар қилинганди.

Тошкентда Nexia-3 билан тўқнашган Lacetti олти нафар пиёдани ҳам уриб юборди
Янгиликлар14:49 | 4.12.22
Тошкентда Nexia-3 билан тўқнашган Lacetti олти нафар пиёдани ҳам уриб юборди
Андижонда банк бошқарувчиси 230 млн сўмни талон-торож қилгани айтилмоқда
Янгиликлар13:47 | 4.12.22
Андижонда банк бошқарувчиси 230 млн сўмни талон-торож қилгани айтилмоқда
Тадбиркорни сўккан Янги Наманган ҳокимига ҳайфсан берилди
Янгиликлар12:41 | 4.12.22
Тадбиркорни сўккан Янги Наманган ҳокимига ҳайфсан берилди
Қозоғистонда гиёҳванд моддаларни сотиш ва сақлашда гумонланган ўзбекистонлик ушланди — фото
Янгиликлар11:30 | 4.12.22
Қозоғистонда гиёҳванд моддаларни сотиш ва сақлашда гумонланган ўзбекистонлик ушланди — фото
Ўзбекистонда коронавирус билан кунлик касалланганлар сони 160 кишидан ошди
Янгиликлар10:14 | 4.12.22
Ўзбекистонда коронавирус билан кунлик касалланганлар сони 160 кишидан ошди
Тошкентда хусусий боғча ёнди
Янгиликлар9:13 | 4.12.22
Тошкентда хусусий боғча ёнди