Ўзбекистонда чет давлат фуқароларига ҚҚС қайтарилади

«Чет давлат фуқаролари томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқиб кетишда аввал харид қилинган товарлар учун қўшилган қиймат солиғини қайтариш тизимини жорий этиш тўғрисида»ги ҳукумат қарори қабул қилинди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» Telegram канали хабар берди.

Қарорга мувофиқ, 2023 йил 1 январдан чет давлат фуқароларига улар томонидан Ўзбекистон ҳудудидаги чакана савдо билан шуғулланувчи тадбиркорлардан айрим турдаги товарларни сотиб олишда тўланган ҚҚС суммасини қисман қайтариш tax free тизими тажриба тариқасида жорий этилади.

Шунингдек, чет давлат фуқароларига қайтариладиган ҚҚС суммасини ҳисобга олиш ва уни қайтариш солиқ органларининг махсус мобил иловаси орқали амалга оширилади.

Чет давлат фуқароларига ҚҚС суммасини қайтариш минимал харид қиймати ҚҚС суммасини ҳисобга олган ҳолда камида 1 миллион сўмни ташкил этганда ҳамда товарлар харид қилинган кундан эътиборан 3 ой мобайнида амалга оширилади.

Шу билан бирга, 2022 йил 10 декабрга қадар мобил иловага чет давлат фуқаролари томонидан тўланган ҚҚС суммасини қайтариш имконини берадиган қўшимчалар киритилади.

2022 йил 15 декабргача чет давлат фуқароларининг мобил иловадан рўйхатдан ўтишларида Ўзбекистонга кириб келганлигини қайд этиш маълумотлари орқали идентификация қилиш имконияти яратилади.

Аввалроқ тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқий ҳимояси янада кучайтирилиши ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, якка тартибдаги тадбиркорларга имтиёз берилиши маълум қилинганди.

Ўзбекистонда коронавирус билан кунлик касалланганлар сони 160 кишидан ошди
Янгиликлар10:14 | 4.12.22
Ўзбекистонда коронавирус билан кунлик касалланганлар сони 160 кишидан ошди
Тошкентда хусусий боғча ёнди
Янгиликлар9:13 | 4.12.22
Тошкентда хусусий боғча ёнди
Ўзбекистон 2022 йилда рекорд даражада кўп тарвуз экспорт қилди
Янгиликлар8:14 | 4.12.22
Ўзбекистон 2022 йилда рекорд даражада кўп тарвуз экспорт қилди
Ўзбекистонда 4 декабрь куни айрим ҳудудларда қор ёғади
Янгиликлар7:31 | 4.12.22
Ўзбекистонда 4 декабрь куни айрим ҳудудларда қор ёғади
Беларусь Ўзбекистон учун гўшт нархини оширди
Янгиликлар23:37 | 3.12.22
Беларусь Ўзбекистон учун гўшт нархини оширди
Қамчиқ довонида ҳаво ҳарорати транспорт ҳаракати учун ёмонлашиши маълум қилинди
Янгиликлар22:52 | 3.12.22
Қамчиқ довонида ҳаво ҳарорати транспорт ҳаракати учун ёмонлашиши маълум қилинди