Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳажми 9 ойда қанчага ошгани маълум қилинди

Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳажми 2022 йилнинг ўтган 9 ойида 248,6 триллион сўмни ташкил қилган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, 2022 йилнинг январь-сентябрь ойларида қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги маҳсулот (хизмат)ларининг умумий ҳажми 248,6 триллион сўмни ташкил қилган. Бу 2021 йилнинг мос даври билан солиштирганда 3,6 фоизга ошган.

2022 йилнинг 9 ойида етиштирилган деҳқончилик маҳсулотлари ҳажми:

  • дон маҳсулотлари — 6,7 миллион тонна;
  • картошка — 2,6 миллион тонна;
  • сабзавотлар — 8 миллион тонна;
  • полиз экинлари — 1,6 миллион тонна;
  • мева ва резаворлар — 2,2 миллион тонна;
  • узум — 1,4 миллион тонна.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон маҳсулотларининг ЕИ мамлакатларига экспорти ҳажми қанчага ошгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Шавкат Мирзиёев Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича махсус вакилини қабул қилгани ҳақида хабар берилганди.

Андижонда ўнга яқин автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди — видео
Янгиликлар14:14 | 26.11.22
Андижонда ўнга яқин автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди — видео
Ўзбекистонда 10 ойда қанча никоҳ қайд этилгани маълум қилинди
Янгиликлар13:57 | 26.11.22
Ўзбекистонда 10 ойда қанча никоҳ қайд этилгани маълум қилинди
Ўзбекистонда сабзи нархи кескин арзонлашди
Янгиликлар13:21 | 26.11.22
Ўзбекистонда сабзи нархи кескин арзонлашди
Ўзбекистон тоғларидаги 1 тн тупроқда қанча олтин борлиги маълум қилинди
Янгиликлар12:49 | 26.11.22
Ўзбекистон тоғларидаги 1 тн тупроқда қанча олтин борлиги маълум қилинди
ДХХ кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний савдосига чек қўйди — видео
Янгиликлар12:26 | 26.11.22
ДХХ кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний савдосига чек қўйди — видео
Путин «махсус операция»да ҳалок бўлган аскарларни Россияда алкоголизм ва ЙТҲдан ўлаётганлар билан солиштирди
Янгиликлар12:13 | 26.11.22
Путин «махсус операция»да ҳалок бўлган аскарларни Россияда алкоголизм ва ЙТҲдан ўлаётганлар билан солиштирди