Ўзбекистонда янги нефть ва газ конлари топилди

«Росгеологиа» холдинги геология-қидирув ишлари натижаларига кўра Ўзбекистон ҳудудида нефть ва газ таркибидаги қатламларни аниқлади ва 2023 йилда ўрганишни давом эттиради. Бу ҳақда холдинг раҳбари Сергей Горковга таяниб, «ТАСС» хабар берди.

«Ҳа, бизда натижалар бор. Нефть ва газ конларини топдик. Келгуси йилда батафсил ўрганишни давом эттирамиз», — дейди у.

Горковнинг тушунтиришича, «Росгеология» Ўзбекистон ҳудудида газ иншоотларини аниқлаган. «Заҳира бор, лекин қанча миқдордалиги ва бошқа маълумотларни кейинги йилги босқичдан кейин биламиз», — деб қўшимча қилди у.

Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистонда геологик қидирув ишларининг жорий босқичи 2023 йилда якунланади. Бундан ташқари, холдинг келгуси йилнинг апрель-октябрь ойларида ишни давом эттириш бўйича музокаралар олиб бормоқда. «Ўзбекистонга келсак, Совет даврида Орол денгизида ҳеч ким бу ишларни амалга оширмаган. Биз буни уддаладик. Энг муҳими, натижа бор, жуда муваффақиятли», — дейди Горков.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Канада компанияси Ўзбекистон кон соҳасига 6 миллион доллар ажратиши ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Тошкент вилоятида дунёдаги энг катта очиқ мис кони яратилиши ва Қашқадарёдаги 50 га яқин кон аукционга қўйилиши маълум қилинганди.

Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 5–8 декабрь кунлари ҳаво 20 даражагача совийди
Янгиликлар17:10 | 4.12.22
Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 5–8 декабрь кунлари ҳаво 20 даражагача совийди
Самарқандда ўқувчининг онаси мактаб директори ўринбосарини калтаклади
Янгиликлар16:08 | 4.12.22
Самарқандда ўқувчининг онаси мактаб директори ўринбосарини калтаклади
Тошкентда Nexia-3 билан тўқнашган Lacetti олти нафар пиёдани ҳам уриб юборди
Янгиликлар14:49 | 4.12.22
Тошкентда Nexia-3 билан тўқнашган Lacetti олти нафар пиёдани ҳам уриб юборди
Андижонда банк бошқарувчиси 230 млн сўмни талон-торож қилгани айтилмоқда
Янгиликлар13:47 | 4.12.22
Андижонда банк бошқарувчиси 230 млн сўмни талон-торож қилгани айтилмоқда
Тадбиркорни сўккан Янги Наманган ҳокимига ҳайфсан берилди
Янгиликлар12:41 | 4.12.22
Тадбиркорни сўккан Янги Наманган ҳокимига ҳайфсан берилди
Қозоғистонда гиёҳванд моддаларни сотиш ва сақлашда гумонланган ўзбекистонлик ушланди — фото
Янгиликлар11:30 | 4.12.22
Қозоғистонда гиёҳванд моддаларни сотиш ва сақлашда гумонланган ўзбекистонлик ушланди — фото