Президент тадбиркорлик фаолиятига оид фармонни имзолади

Президент «Тадбиркорлик фаолиятини давлат томонидан тартибга солишни соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонни имзолади. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Қарор билан қуйидагилар 2023 йил 1 январдан бекор қилинади:

  • тадбиркорлик субъектининг устав фондини (устав капиталини) камайтириш тўғрисида қарор қабул қилинганда кредиторларни ёзма равишда хабардор қилиш ва оммавий ахборот воситаларида бу ҳақида эълон бериш;
  • янги импорт автомобилларини сотиш фақат юридик шахслар –ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг расмий дилерлари томонидан амалга оширилиши;
  • электр энергиясини электр таъминоти шартномасида белгиланган ҳажмлардан (ойлик шартномавий миқдордан) ортиқча истеъмол қилган юридик шахсларга электр энергияси етказиб беришни тўхтатиб қўйиш;
  • якка тартибдаги тадбиркор томонидан ёлланган ходимларни Ягона миллий меҳнат тизимида ҳисобга олиш орқали давлат солиқ хизмати органларида алоҳида ҳисобга қўйиш.

Шунингдек, 2023 йил 1 мартдан бошлаб:

  • солиқ тўловчиларга солиқ органларининг текширувлари ва солиқ аудити натижалари бўйича қарорлари устидан тўғридан-тўғри судга шикоят қилиш ҳуқуқи берилади;
  • ахборот хавфсизлиги талабларига риоя этган ҳолда мулкчилик шаклидан қатъий назар барча юридик шахсларга Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали тижорат хизматларини кўрсатишга рухсат берилади;
  • Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан амалга ошириладиган бир шартнома суммаси БҲМининг 3 500 баравари ва ундан юқори бўлган давлат харидлари бўйича буюртмалар тўғридан-тўғри шартномалар асосида бажарилишига йўл қўйилмайди;
  • вазирлик (идора, муассаса) ва унинг таркибидаги ташкилот (муассаса) ўртасида қиймати БҲМнинг 3 500 баравари ва ундан юқори бўлган товарлар (ишлар, хизматлар)нинг тўғридан-тўғри шартномалар бўйича харид қилиниши тақиқланади.

Шу билан бирга, тадбиркорлик фаолиятини давлат томонидан тартибга солиш воситалари тадбиркорлик субъектлари томонидан ишлаб чиқариладиган ва реализация қилинадиган товарлар, бажариладиган ишлар, кўрсатиладиган хизматларнинг инсон ҳаёти ва соғлиғи учун хавфсизлигини, унинг қонуний манфаатлари ҳимоясини таъминлаш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, шунингдек, давлат хавфсизлигини таъминлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида фақат норматив-ҳуқуқий ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар асосида жорий этилади.

Маълум қилинишича, тадбиркорлик фаолиятини фақатгина қуйидаги воситалар орқали тартибга солинади:

  • тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш;
  • тадбиркорлик субъектлари фаолиятининг айрим турлари бўйича лицензиялаш, рухсат бериш ҳамда хабардор қилиш тартиб-таомилларини жорий этиш;
  • техник жиҳатдан тартибга солиш;
  • тариф ва нотариф тартибга солиш;
  • қонунда белгиланган тартибда тадбиркорлик субъектларининг жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш;
  • давлат назорати;
  • рақобатни ҳимоя қилиш;
  • қонун билан тадбиркорлик субъектлари ҳамда уларнинг мансабдор шахслари жавобгарлигини ўрнатиш;
  • ҳисоботларни жорий этиш;
  • ўзини ўзи тартибга солувчи ташкилотга аъзолик (иштирок этиш) асосида ўзини ўзи бошқаришни жорий этиш.
  • Қонунлар билан тадбиркорлик фаолиятини тартибга солишнинг бошқа воситалари ҳам белгиланиши мумкин.

Аввалроқ тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқий ҳимояси янада кучайтирилиши ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, якка тартибдаги тадбиркорларга имтиёз берилиши маълум қилинганди.

Тошкентда янги автобус йўналиши йўлга қўйилди
Янгиликлар19:16 | 1.2.23
Тошкентда янги автобус йўналиши йўлга қўйилди
Жиззахда қармоқ ёрдамида сақоқушни овлаган шахс ушланди — видео
Янгиликлар18:52 | 1.2.23
Жиззахда қармоқ ёрдамида сақоқушни овлаган шахс ушланди — видео
Республикадаги барча метан «заправка»лар фаолияти 2 февралдан қайта тикланади
Янгиликлар18:14 | 1.2.23
Республикадаги барча метан «заправка»лар фаолияти 2 февралдан қайта тикланади
Ўзбекистонда 2 февраль куни қандай об-ҳаво кузатилиши маълум қилинди
Янгиликлар17:11 | 1.2.23
Ўзбекистонда 2 февраль куни қандай об-ҳаво кузатилиши маълум қилинди
Орол денгизининг қуриган тубига чўл ўсимликларини экишнинг навбатдаги мавсуми бошланди
Янгиликлар16:29 | 1.2.23
Орол денгизининг қуриган тубига чўл ўсимликларини экишнинг навбатдаги мавсуми бошланди
Қамчиқ ҳамда Тахтақорача довонларида кучли ёғингарчилик кузатилиб, кўрувчанлик кескин қисқаради
Янгиликлар15:57 | 1.2.23
Қамчиқ ҳамда Тахтақорача довонларида кучли ёғингарчилик кузатилиб, кўрувчанлик кескин қисқаради

Муҳим хабарлар

Тошкентда янги автобус йўналиши йўлга қўйилди

19:16 · 01.02.2023

Ўзбекистонда 2 февраль куни қандай об-ҳаво кузатилиши маълум қилинди

17:11 · 01.02.2023

Қамчиқ ҳамда Тахтақорача довонларида кучли ёғингарчилик кузатилиб, кўрувчанлик кескин қисқаради

15:57 · 01.02.2023

Шавкат Мирзиёевнинг Андижонга ташрифи Бўстон туманидан бошланди — фото

14:51 · 01.02.2023

Тошкентда квартиралар нархи ошди. Энг қиммат уйлар — Мирободда

13:51 · 01.02.2023

Самарқандда бир оиланинг икки фарзанди қўлбола тузламадан заҳарланиб вафот этди

13:18 · 01.02.2023

Тошкентда 12 ёшли қизнинг мурдаси зўрлик ва қотиллик аломатлари билан топилди

12:51 · 01.02.2023

АҚШ «Нукус воқеалари» пайтида қонунни бузган хавфсизлик кучлари ходимларини жазолашга чақирди

12:34 · 01.02.2023

Шавкат Мирзиёев Андижонга жўнаб кетди

11:24 · 01.02.2023

Сурхондарёда топилган ноёб айиқ боласига ном қўйиш учун танлов эълон қилинди

10:54 · 01.02.2023