ТДТга аъзо давлатлар ўртасида соддалаштирилган божхона йўлаги шакллантирилади

Самарқандда Туркий давлатлар ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгаши йиғилиши бўлиб ўтди. Унда ташқи ишлар вазири Владимир Норов ҳам иштирок этди, дея хабар берди вазирлик матбуот хизмати.

Маълум қилинишича, йиғилишда ўзаро ҳамкорлик доирасида стратегик мақсад ва вазифаларга эришиш йўлида бирлик, ҳамжиҳатлик ва умумий саъй-ҳаракатларни бирлаштириш зарурлиги таъкидланди.

«Авваламбор, очиқлик, тенг ҳуқуқлилик ва ўзаро ҳурмат тамойилларига қатъий содиқлик асосида суверенитет, ҳудудий яхлитлик, хавфсизлик ва барқарор ривожланишга бўлган таҳдидларни енгиш учун кўп қиррали муносабатларимизни мустаҳкамлаш ва кенгайтириш ҳамда умумий имкониятларимизни оширишимиз зарур.

Ташкилот давлатларининг ушбу ва бошқа асосий йўналишлар бўйича қўшма ёндашувлари Туркий давлатлар ташкилотининг 2022-2026 йилларга мўлжалланган стратегиясида ўз аксини топган ва биз бугун ушбу ҳужжатни тасдиқлаймиз.

Иккинчидан, туркий дунёнинг иқтисодий мезони ҳамкорликнинг локомотиви ва халқларимиз фаровонлигининг асоси бўлиши лозим. Мамлакатларимизнинг етакчи саноат корхоналари, инвестиция компаниялари, банк ва молия институтлари ҳамда тадбиркорлари ўртасида кооперация алоқаларини мустаҳкамлаш, самарали минтақавий ҳамкорликни қуриш зарур.

Олдимизда минтақалараро савдо соҳасида жиддий ишларни амалга ошириш вазифаси турибди», — деди Владимир Норов.

Ташқи ишлар вазирининг қайд этишича, мамлакатлар ўртасидаги ўзаро товар айирбошлаш ҳажми ташкилотга аъзо давлатларнинг 970 миллиард доллардан ортиқ умумий товар айланмаси ҳажмининг 3 фоизидан камроғини (21 миллиард доллар) ташкил этади.

Шунингдек, ушбу кўрсаткични бир неча баробар ошириш учун савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтириш йўлидаги тариф ва нотариф чекловларни ҳамда бошқа тўсиқларни изчил қисқартириш, савдога инновациялар ва рақамли ечимларни фаол жорий этиш; инвестициявий, молиявий ва инфратузилмавий ҳамкорликни фаол қўллаб-қувватлаш ва устувор йўналишларда қўшма лойиҳаларни рағбатлантириш лозимлиги қўшимча қилинди.

«Кеча мамлакатларимиз ўртасидаги иқтисодий ҳамкорлик вазирларининг бўлиб ўтган учрашуви якунлари яна бир карра бизнинг тўғри йўлда эканлигимизнинг тасдиғи бўлди.

Ташкилотга аъзо давлатлар ўртасида савдони осонлаштириш стратегияси тасдиқланди, Соддалаштирилган божхона йўлагини шакллантириш тўғрисидаги битим имзоланди.

Шубҳасиз, Туркий инвестиция жамғармасини ташкил этиш бўйича келишувга эришиш катта ютуқ ҳисобланади», — деди ташқи ишлар вазири.

 

Ўзбекистонда сабзи нархи кескин арзонлашди
Янгиликлар13:21 | 26.11.22
Ўзбекистонда сабзи нархи кескин арзонлашди
Ўзбекистон тоғларидаги 1 тн тупроқда қанча олтин борлиги маълум қилинди
Янгиликлар12:49 | 26.11.22
Ўзбекистон тоғларидаги 1 тн тупроқда қанча олтин борлиги маълум қилинди
ДХХ кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний савдосига чек қўйди — видео
Янгиликлар12:26 | 26.11.22
ДХХ кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний савдосига чек қўйди — видео
Путин «махсус операция»да ҳалок бўлган аскарларни Россияда алкоголизм ва ЙТҲдан ўлаётганлар билан солиштирди
Янгиликлар12:13 | 26.11.22
Путин «махсус операция»да ҳалок бўлган аскарларни Россияда алкоголизм ва ЙТҲдан ўлаётганлар билан солиштирди
Тошкентдан Москва, Истанбул, Дубай ва бошқа йўналишларга учувчи қатор рейслар кечиктирилди
Янгиликлар11:46 | 26.11.22
Тошкентдан Москва, Истанбул, Дубай ва бошқа йўналишларга учувчи қатор рейслар кечиктирилди
Сурхондарёда 25 ёшли йигит ўйнашининг эрини пичоқлаб ўлдирди
Янгиликлар11:15 | 26.11.22
Сурхондарёда 25 ёшли йигит ўйнашининг эрини пичоқлаб ўлдирди