Тошкентда дарахтзор кесилишини тўхтатиб қолган ИИО ходими тақдирланди

Тошкент шаҳри Чилонзор туманида дарахтзорнинг кесилишини тўхтатиб қолган туман Ички ишлар органи фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими ходими тақдирланди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Чилонзор туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Қайд этилишича, мазкур ҳудуддаги дарахтзор ўрнидан қурилиши режалаштирилган кўп қаватли уй қурилишига туман Ички ишлар органи фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими 1-сон бўлими профилактика катта инспектори капитан Азимжон Қудабоев тўсқинлик қилиб қолган.

Фото: Чилонзор туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Маҳалла нозирининг бу ҳаракатлари туман ҳокимлиги, аҳоли ҳамда ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг ижобий муносабатига сабаб бўлган.

Шунингдек, у Чилонзор тумани ҳокими Саидқаҳҳор Холхўжаев ва сектор раҳбарлари томонидан ўз касбига садоқатли меҳнати учун муносиб тақдирланган.

Тошкент шаҳри Чилонзор туманида қурилиши бошланиш арафасида турган янги кўп қаватли уй-жой биноси бўйича қурувчи-тадбиркор ҳамда ички ишлар ходими ўртасидаги баҳсли ҳолат юзага келгани тасвирланган видео тарқалганди. Шунингдек, ҳолат юзасидан Қурилиш вазирлиги расмий муносабат билдирганди. Кейинчалик депутат Расул Кушербаев Теlegram’даги каналида мазкур ҳудудда қурилиш ишлари буткул тўхтатилганини маълум қилган.

«‘Заправка’ларда барча маркадаги бензинлар етарли ва уларнинг нархи оширилмаган» — Энергетика вазирлиги
Янгиликлар12:41 | 6.12.22
«‘Заправка’ларда барча маркадаги бензинлар етарли ва уларнинг нархи оширилмаган» — Энергетика вазирлиги
Тошкентда 5 декабрь куни қанча одам метродан фойдалангани маълум бўлди
Янгиликлар12:06 | 6.12.22
Тошкентда 5 декабрь куни қанча одам метродан фойдалангани маълум бўлди
Ўзбекистонда ИИВ ходимлари кучайтирилган хизмат тартибига ўтказилди
Янгиликлар11:32 | 6.12.22
Ўзбекистонда ИИВ ходимлари кучайтирилган хизмат тартибига ўтказилди
Шавкат Мирзиёев Қирғизистон президентини туғилган куни билан табриклади
Янгиликлар11:09 | 6.12.22
Шавкат Мирзиёев Қирғизистон президентини туғилган куни билан табриклади
Ўзбекистон ва Қирғизистон паспорт назоратини осонлаштиради
Янгиликлар10:40 | 6.12.22
Ўзбекистон ва Қирғизистон паспорт назоратини осонлаштиради
Самарқандда ўқувчи қизнинг кўзи жароҳатланиши ортидан мактаб директори ва унинг ўринбосари ишдан олинди
Янгиликлар10:07 | 6.12.22
Самарқандда ўқувчи қизнинг кўзи жароҳатланиши ортидан мактаб директори ва унинг ўринбосари ишдан олинди