АҚШ Украинага 400 млн долларлик янги ҳарбий ёрдам пакетини эълон қилди

АҚШ Украинага 400 миллион долларлик янги ҳарбий ёрдам пакети тақдим этилишини эълон қилди, деб хабар беради CNN.

Фото: AFP

Навбатдаги ҳарбий ёрдам ичидан Avenger ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари ва Stinger ракеталари, шунингдек, Hawk мудофаа тизимлари учун ракеталар ўрин олган.

Оқ уйнинг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жейк Салливаннинг айтишича, ёрдам пакети «ҳаво мудофаасига муҳим ҳисса қўшади».

«Россия қанотли ракеталар ва Эронда ишлаб чиқарилган дронлардан муҳим фуқаролик инфратузилмаларига зарбалар беришни давом этаётгани боис ҳаво ҳужуми мудофаасининг кучайтирилиши Украина учун зарур», — дейди Салливан.

Пентагон 400 миллион долларлик ёрдам пакети таркибидан нималар ўрин олишини эълон қилди:

  • Hawk ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари учун ракеталар;
  • тўртта Avenger тизими ва Stinger ракеталари;
  • HIMARS учун қўшимча ўқ-дорилар;
  • 155 миллиметрли калибрга эга артиллерия қуроллари учун 21 мингта снаряд;
  • 500 та 155 миллиметрли юқори аниқликдаги артиллерия снарядлари;
  • 120 миллиметрли 10 мингта миномёт снарядлари;
  • 100 та юқори ҳаракатчанликка эга кўп мақсадли  транспорт воситалари;
  • 400 та гранатомёт;
  • ўқотар қуроллар, оптика ва 20 миллиондан ортиқ ўқ-дорилар;
  • портловчи ускуналар ва совуқ шаоитда ҳимояланиш воситалари.

Аввалроқ АҚШ Украинага ҳарбий ёрдам сифатида 725 миллион доллар ажратиши, Украина мудофаа вазири Германияни мамлакатга қурол етказиб беришни блоклашда айблагани, Бельгия Украинага қурол сотиб олиш учун яна 500 миллион eвро бериши маълум қилинганди. Бир неча кун олдин эса Германия Украинага ҳарбий ёрдамни 2 млрд еврогача ошириши айтилган эди. Ноябрь бошларида АҚШ Украинага 400 миллион долларлик янги ҳарбий ёрдам пакети доирасида 45 та Т-72 танкини етказиб бериши маълум бўлганди.

Толибон Қатардаги стадионлар қурилиши учун ускуналар етказиб бергани маълум бўлди
Янгиликлар14:43 | 26.11.22
Толибон Қатардаги стадионлар қурилиши учун ускуналар етказиб бергани маълум бўлди
Андижонда ўнга яқин автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди — видео
Янгиликлар14:14 | 26.11.22
Андижонда ўнга яқин автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди — видео
Ўзбекистонда 10 ойда қанча никоҳ қайд этилгани маълум қилинди
Янгиликлар13:57 | 26.11.22
Ўзбекистонда 10 ойда қанча никоҳ қайд этилгани маълум қилинди
Ўзбекистонда сабзи нархи кескин арзонлашди
Янгиликлар13:21 | 26.11.22
Ўзбекистонда сабзи нархи кескин арзонлашди
Ўзбекистон тоғларидаги 1 тн тупроқда қанча олтин борлиги маълум қилинди
Янгиликлар12:49 | 26.11.22
Ўзбекистон тоғларидаги 1 тн тупроқда қанча олтин борлиги маълум қилинди
ДХХ кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний савдосига чек қўйди — видео
Янгиликлар12:26 | 26.11.22
ДХХ кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний савдосига чек қўйди — видео