Эрдўғон ва Гурбангули Бердимуҳаммедов «Туркий дунёнинг олий ордени» билан мукофотланди

Туркий давлатлар ташкилоти саммити доирасида юқори мартабали меҳмонларни тақдирлаш маросими ўтказилмоқда.

Ўзбекистон Президенти Туркия етакчиси Ражаб Тоййиб Эрдоғон ҳамда Туркманистон Миллий Кенгаши Халқ Маслаҳати раиси Гурбангули Бердимуҳамедовни «Туркий дунёнинг олий ордени» билан мукофотлади.

Қайд этилишича, ушбу мукофот 2019 йилдан бери саммит иштирокчиларига топшириб келинади. Бокуда ўтказилган саммитда Озарбайжон президенти Илҳом Алиев Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоевга ушбу орденни топширган. 2021 йилда эса Туркия президенти Озарбайжон етакчисини айни орден билан мукофотлаган.

Шунингдек, марҳум адиб Чингиз Айтматов Алишер Новоий номидаги халқаро мукофот билан тақдирланди.

«Ҳурматли Ражаб Тоййиб Эрдоғон Жаноби Олийлари! Сизнинг барча қардош элларимизга бўлган чексиз меҳру муҳаббатингиз, ҳурмат ва эҳтиромингизни ҳаммамиз яхши биламиз ва алоҳида қадрлаймиз.

Туркий давлатлар мустақиллигини мустаҳкамлаш, уларнинг манфаат ва қарашларини халқаро майдонда фаол илгари суриш борасидаги жонбозлигингиз ҳам албатта таҳсинга сазовор. Сизга тақдим этилаётган юксак орден туркий оиламиз жипслиги  ва аҳиллигини, унинг янада ҳамжиҳатлигини кучайтириш борасидаги хизматларингизнинг амалий эътирофи, десам, айни ҳақиқатни айтган бўламан. Сизни ушбу олий мукофот билан анжуманимизнинг барча иштирокчилари номидан самимий табриклайман», — дейди Мирзиёев.

Шунингдек, Ўзбекистон Президенти орденини шахсан топшириш шарафига муяссар бўлиб турганидан фахрланишини айтган.

«Ҳурматли Гурбангули Мяликгулиевич! Мен бугун Сиз, азиз биродаримизга – туркий дунё интеграциясига ва кўп томонлама ҳамкорлигимиз ривожига улкан ҳисса қўшиб келаётган атоқли давлат ва сиёсат арбобига ‘Туркий дунёнинг олий ордени’ни шахсан топшириш шарафига муяссар бўлиб турганимдан фахрланаман.

Муҳтарам Гурбангули Мялик-гулиевич Бердимуҳамедов Жаноби Олийлари ўзининг кўп қиррали фаолияти, қимматли илмий-маърифий асарлари билан кенг жамоатчилик эътиборига сазовор бўлиб, айниқса ёш авлод тарбиясига катта ижобий таъсир кўрсаётганини алоҳида таъкидлаш менга мамнуният бағишлайди.

Сизнинг анжуманимиздаги фаол иштирокингиз ва билдирган тарихий қарор ва ташаббусларингиз катта аҳамиятга эга. Бу Ташкилотимиз обрў-эътибори ва салоҳиятини янада кучайтириш йўлидаги ғоят муҳим қадам бўлиши шубҳасиздир. Сиз, қадрли биродаримни, ушбу олий мукофот билан чин қалбимдан муборакбод этаман» — дейди Шавкат Мирзиёев.

Аввалроқ Шавкат Мирзиёев ҳар йили Халқаро туркий иқтисодий форум ўтказишни таклиф қилгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Президент Туркий давлатлар ташкилотига аъзо мамлакатлар раҳбарлари саммитида Ўзбекистонда Туркий дунё ёшларининг илм ва инновациялар халқаро конгрессини ўтказишни таклиф қилган.

Цирк томоша қилаётган папа, қумга кўмилиб олган киши, бўш қоғоз кўтариб, намойишга чиққан хитойликлар — 30 ноябрь суратлари
Мақолалар2:07 | 1.12.22
Цирк томоша қилаётган папа, қумга кўмилиб олган киши, бўш қоғоз кўтариб, намойишга чиққан хитойликлар — 30 ноябрь суратлари
Ўзбекистон ТИВ Афғонистондаги террорчилик акти юзасидан баёнот берди
Янгиликлар23:51 | 30.11.22
Ўзбекистон ТИВ Афғонистондаги террорчилик акти юзасидан баёнот берди
Сирдарёда «Жигули» ҳайдовчиси итни ўлдириб, калласини машинага ёпиштириб ҳаракатлангани айтилди
Янгиликлар23:08 | 30.11.22
Сирдарёда «Жигули» ҳайдовчиси итни ўлдириб, калласини машинага ёпиштириб ҳаракатлангани айтилди
Футбол бўйича 2030 йилги жаҳон чемпионати учта қитъада ўтказилиши мумкин
Спорт22:42 | 30.11.22
Футбол бўйича 2030 йилги жаҳон чемпионати учта қитъада ўтказилиши мумкин
Туркманистон пойтахтида «чиройли» рақамларни автомобиллардан олиб ташлаш буюрилди
Янгиликлар22:02 | 30.11.22
Туркманистон пойтахтида «чиройли» рақамларни автомобиллардан олиб ташлаш буюрилди
Ўзбекистонда ерларни аукционга чиқариш соддалаштирилади
Янгиликлар21:23 | 30.11.22
Ўзбекистонда ерларни аукционга чиқариш соддалаштирилади