Жиззахда 25 сотих ерни ноқонуний сотишга уринган эркак қўлга олинди

Жиззах вилоятида 25 сотих ернинг ноқонуний сотилишига чек қўйилди. Бу ҳақда «Sevimli» телеканали орқали эфирга узатилган лавҳада маълум қилинди.

Қайд этилишича, Жиззах шаҳрининг «Зилол» маҳалласида яшовчи фуқаро вилоят ИИБга мурожаат қилиб, ер сотувчининг ҳаракатларига қонуний баҳо беришни сўраган. Аниқланишича, Пахтакор тумани «Дўстлик» маҳалласида яшовчи шахс Зафаробод тумани «Бирлик» ҚФЙдаги 25 сотихдан ортиқ ер майдонини 125 миллион сўмга сотмоқчи бўлган. Бироқ ерга оид ҳеч қандай ҳужжат тақдим эта олмаган.

Ариза асосида Жиззах вилояти ИИБ Жиноят-қидирув бошқармаси Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилган. Тадбир давомида гумонланувчи ариза муаллифидан 7,5 минг доллар олган вақтида ушланган.

Аввалроқ Тошкент вилоятида 3,7 гектар ерни 250 минг долларга сотмоқчи бўлган эркак ушлангани, Бухорода пора эвазига 50 гектар ер олиб бермоқчи бўлган муҳандис ва бош мутахассис қўлга олингани тўғрисида хабар берилганди.

Шам кўтарган Зеленский, туннелни тўсиб қўйган намойишчилар, олов ичидаги шайтон — 9 декабрь суратлари
Мақолалар2:17 | 10.12.22
Шам кўтарган Зеленский, туннелни тўсиб қўйган намойишчилар, олов ичидаги шайтон — 9 декабрь суратлари
Путин янги йил олдидан Санкт-Петербургда МДҲ норасмий саммити ўтказилишини тасдиқлади 
Янгиликлар23:27 | 9.12.22
Путин янги йил олдидан Санкт-Петербургда МДҲ норасмий саммити ўтказилишини тасдиқлади 
ЖЧ-2022. Хорватия Бразилияни сенсацион тарзда енгиб, ярим финалга йўл олди
Спорт22:59 | 9.12.22
ЖЧ-2022. Хорватия Бразилияни сенсацион тарзда енгиб, ярим финалга йўл олди
Оқ уй Украинага янги ҳарбий ёрдам пакетини эълон қилди
Янгиликлар22:45 | 9.12.22
Оқ уй Украинага янги ҳарбий ёрдам пакетини эълон қилди
Президент Администрацияси раҳбари бошчилигида аҳолини энергия ресурслари билан таъминлашга бағишланган йиғилиш бошланди
Янгиликлар22:00 | 9.12.22
Президент Администрацияси раҳбари бошчилигида аҳолини энергия ресурслари билан таъминлашга бағишланган йиғилиш бошланди
Ўзбекистоннинг ЕОИИ давлатлари билан товар айирбошлаш ҳажми 2022 йилда 40 фоизга ўсди
Янгиликлар21:31 | 9.12.22
Ўзбекистоннинг ЕОИИ давлатлари билан товар айирбошлаш ҳажми 2022 йилда 40 фоизга ўсди