Ўзбекистонда 11 ноябрь — «Умумхалқ байрами» сифатида дам олиш куни деб эълон қилинди
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг тегишли фармони билан 11 ноябрь — Ўзбекистон касаба уюшмалари куни «Умумхалқ байрами» сифатида дам олиш куни деб эълон қилинди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Маълумот учун, «Ўзбекистон Республикасида байрам кунлари тўғрисида»ги қонунга мувофиқ корхоналар, бирлашмалар ва ташкилотларда қуйидаги байрам кунларида ишланмайди:
- 1 январь — Янги йил;
- 8 март — Хотин-қизлар куни;
- 21 март — Наврўз байрами;
- 9 май — Хотира ва қардлаш куни;
- 1 сентябрь — Мустақиллик куни;
- 1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни;
- 8 декабрь — Конституция куни;
- Рўза хайит (Ийд ал Фитр) байрамининг биринчи куни;
- Қурбон хайит (Ийд ал Адха) байрамининг биринчи куни.

Янгиликлар19:16 | 1.2.23
Тошкентда янги автобус йўналиши йўлга қўйилди