Қрим ва Севастополдаги ўзбекистонлик талабаларнинг ўқишини кўчириш бўйича қўшимча маълумот берилди

Қрим ва Севастополь ҳудудларидан ўқишни кўчирмоқчи бўлган ўзбекистонлик талабалар 20 ноябрга қадар (шу куни ҳам) онлайн ариза беришлари мумкин. Бу ҳақда Давлат тест марказининг Telegram каналида хабар берилди.

Маълум қилинишича, давлат комиссиясининг тегишли баёни билан Қрим ва Севастополь ҳудудларидаги ОТМларда таҳсил олаётган ўзбекистонликларнинг ўқишини Ўзбекистондаги давлат ОТМларига истисно тариқасида кўчиришга рухсат берилди.

Унга кўра, Қрим ва Севастополь ҳудудларидан ўқишни кўчирмоқчи бўлган Ўзбекистон фуқаролари 20 ноябрга қадар (шу куни ҳам) «my.dtm.uz» сайтининг «Қрим ва Севастополь ҳудудларидан ўқишни кўчириш» бўлими орқали онлайн ариза беришлари мумкин.

Аввалроқ Қрим федерал университети тиббиёт академиясининг ўзбек талабалари Шавкат Мирзиёевга мурожаат қилиб, «ҳозирда Қрим ҳудуди уруш туфайли хавфли ҳудудлар сирасига кираётгани боис» ўқишини Ўзбекистон ОТМларига кўчиришда амалий ёрдам сўраганди.

Ўзбекистонда ноябрь ойида қанча никоҳдан ажралиш ҳолати қайд этилгани маълум қилинди
Янгиликлар18:12 | 8.12.22
Ўзбекистонда ноябрь ойида қанча никоҳдан ажралиш ҳолати қайд этилгани маълум қилинди
Ўзбекистоннинг қайси вилоятларида газдан узилишлар кузатилаётгани маълум қилинди
Янгиликлар17:43 | 8.12.22
Ўзбекистоннинг қайси вилоятларида газдан узилишлар кузатилаётгани маълум қилинди
Ўзбекистон олтин-валюта захиралари ҳажми 33,4 млрд долларга етди
Янгиликлар17:14 | 8.12.22
Ўзбекистон олтин-валюта захиралари ҳажми 33,4 млрд долларга етди
Ўзбекистонда айрим давлат хизматлари қўшимча тўлов эвазига тезлаштирилган тартибда кўрсатилади
Янгиликлар16:44 | 8.12.22
Ўзбекистонда айрим давлат хизматлари қўшимча тўлов эвазига тезлаштирилган тартибда кўрсатилади
МДҲ ва ШҲТга аъзо давлатлар мудофаа вазирлари Москвада учрашади
Янгиликлар16:25 | 8.12.22
МДҲ ва ШҲТга аъзо давлатлар мудофаа вазирлари Москвада учрашади
Хоразмда тўққиз киши ис газидан заҳарлангани айтилмоқда. Уларнинг икки нафари вафот этган
Янгиликлар16:06 | 8.12.22
Хоразмда тўққиз киши ис газидан заҳарлангани айтилмоқда. Уларнинг икки нафари вафот этган