16:48 | 11.11.22 218

Россияда 22 ёшли ўзбекистонлик эркак иш вақтида иккинчи қаватдан йиқилиб тушди

У бошидан олган оғир тан жароҳати билан шифохонага ётқизилган

Россиянинг Самара шаҳрида 22 ёшли ўзбекистонлик эркак қурилиш объектининг 2 қаватидан йиқилиб тушди. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги

Қайд этилишича, у бошидан олган оғир тан жароҳати билан Самара шаҳар клиник шифохонасининг жонлантириш бўлимига ётқизилган.

Ҳозирга қадар иш берувчи жарроҳлик амалиёти учун 30 минг рубль миқдорида пул маблағи бергани маълум қилинган. Ҳодиса қандай рўй бергани ҳақида қўшимча маълумот олиш учун фуқаронинг соғлиғи барқарор ҳолатга келиши кутилмоқда.

Аввалроқ Россияда ўзбекистонлик йигит томдан йиқилиб, вафот этгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Россияда бошидан жароҳат олган ўзбекистонлик эркакнинг жасади топилганди.