Шавкат Мирзиёев ТДТ саммити йиғилиши якунланганини маълум қилди

Самарқандда ўтказилаётган Туркий давлатлар ташкилоти саммитининг давлат раҳбарлари йиғилиши ўз якунига етгани маълум қилинди. Саммит доирасида ташкил этилган йиғилишда Шавкат Мирзиёев нутқ сўзлаган.

Фото: Президент матбуот хизмати

Президент нуқи давомида ҳар йили Халқаро туркий иқтисодий форум ўтказишни таклиф қилган. Таъкидланишича, форум доирасида давлат ва бизнес форматида қўшма тадбирлар ўтказиш амалий натижа беради.

Шунингдек, давлат раҳбари Туркий дунё ёшларининг илмий конгрессини ўтказишни таклиф қилган. Унга кўра, инновация ва таълим вазирлари, ОТМ раҳбарлари ва иқтидорли талабаларнинг кенг қамровли учрашувлари ўтказилади.

Шавкат Мирзиёев таклифига кўра ТДТ доирасида 2023 йил туркий цивилизация юксалиши йили деб эълон қилинди.

Тадбир давомида сўз олган давлат раҳбарлари Туркий давлатлар ташкилоти доирасида бир қанча таклифлар билдирди.

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон: «Биз 2014 йилдан буён энг кўп қочоқларни қабул қилган давлатмиз. Биз қабул қилган 5 миллион қочоқнинг 3,6 миллиони сурияликлардир». Бундан ташқари у Туркия Озарбайжонни тинчликка эришишда тўлиқ қўллаб-қувватлашини айтган.

Озарбайжон президенти Илҳом Алиев барча саммит раҳбарларини Қорабоғ ва Зангизарга таклиф этди.

Маълумот учун, Туркий тиллар университетлари иттифоқи шафелигида ўтказиладиган II Туркий универциада 2023 йилда Қозоғистонда ўтказилиши режалаштирилмоқда.

«Биз барча чорлов ва таҳдидларга биргаликда қарши туриш учун бирдамлик кўрсатишимиз керак. Ташкилотимиз фаолияти фақат дипломатик саммитлар ва якуний ҳужжатлар имзоланадиган учрашувлар билан чекланиб қолмаслиги керак», дейди Қосим-Жўмард Тўқаев. Шунингдек, у Қозоғистон барча давлатларнинг ҳудудий яхлитлигини қатъий қўллаб-қувватлашини айтган.

Венгрия бош вазири Виктор Орбан Европа Украинадаги можарога тобора кўпроқ аралашаётганини айтди. «Европа давлатлари ташқи сиёсатда нима хоҳлаётганини аниқлаштириб олиши керак. Улар асосан АҚШнинг қарашлари ортидан боришмоқда», дейди Орбан.

Шавкат Мирзиёев Туркий давлатлар раҳбарларини қабул қилинадиган ҳужжатларни имзолашга таклиф қилди.

Шу билан бирга, тадбир давомида сўз олган Қозоғистон президенти Қосим-Жўмард Тўқаев ташкилот фаолиятининг равнақи учун нималар қилиш кераклиги ҳақида тўхталиб ўтган.

«Ташкилотимиз фаолиятини оммавий ахборот воситалари орқали фаол тарғиб қилишимиз зарур. Биз туркий дунёда интеграцияни мустаҳкамлаш борасида олиб бораётган ишлар кўламини бутун дунё жамоатчилигига кўрсатишимиз керак. Бу ишни етакчи халқаро агентликлар ва мамлакатларимиз оммавий ахборот воситалари иштирокида амалга ошириш мумкин», — деган Тўқаев.

Мавжуд тарихий ва лингвистик манбаларни ўрганиш ва тизимлаштиришни муҳим вазифа эканлиги айтилган. Илмий муассасалар ўртасида фаол ҳамкорликни йўлга қўйиш, уларнинг тадқиқот натижаларини жаҳон ҳамжамиятига янада кенгроқ тақдим этиш зарурлиги таъкидланган.

Ўзбекистонда кирилл ёки лотин алифбосига тўлиқ ўтишга нима халақит бермоқда?
Медиа, Янгиликлар12:54 | 27.11.22
Ўзбекистонда кирилл ёки лотин алифбосига тўлиқ ўтишга нима халақит бермоқда?
Ўзбекистонда коронавирусга чалинишлар сони яна ошди
Янгиликлар11:27 | 27.11.22
Ўзбекистонда коронавирусга чалинишлар сони яна ошди
Андижондаги ЙТҲ юзасидан қўшимча маълумот берилди
Медиа, Янгиликлар10:46 | 27.11.22
Андижондаги ЙТҲ юзасидан қўшимча маълумот берилди
Баҳодир Жалолов америкалик рақибини 4-раундда нокаутга учратиб, ғалаба қозонди
Медиа, Спорт9:23 | 27.11.22
Баҳодир Жалолов америкалик рақибини 4-раундда нокаутга учратиб, ғалаба қозонди
Фарғонада аёл ИИБ биноси олдида ўзини ёқмоқчи бўлди
Янгиликлар9:02 | 27.11.22
Фарғонада аёл ИИБ биноси олдида ўзини ёқмоқчи бўлди
Кўп миқдорда газланган ичимликларни истеъмол қилиш мия шикастланишига олиб келиши аниқланди
Янгиликлар8:14 | 27.11.22
Кўп миқдорда газланган ичимликларни истеъмол қилиш мия шикастланишига олиб келиши аниқланди