Сукут сақлаётган туркияликлар, танк ёнида ўйнаётган болалар, яқинлари билан хайрлашаётган аскар — бугун суратлари

Бугуннинг энг сара суратларини эътиборингизга ҳавола этамиз.

Мариуполда отаси билан овқат пишираётган вақтда ҳалок бўлган набирасининг қабрида йиғлаётган аёл.

Фото: Reuters

Украина қуролли кучлари аъзоси пойтахт ташқарисидаги далада Airlogix кузатув дронини тайёрламоқда.

Фото: Getty Images

Севастополдаги гарнизонга жўнаб кетаётган вақтда вокзалда оила аъзолари билан хайрлашаётган муддатли ҳарбий хизматчи.

Фото: Reuters

Россия назоратидаги Украинанинг Мариупол шаҳрида Россия-Украина можароси пайтида вайрон бўлган бино олдидан ўтаётган одам.

Фото: Reuters

Болалар Россиянинг Омск шаҳридаги кўп қаватли уй ҳовлисида Совет танки Т-62 ёдгорлиги ёнида ўйнашмоқда.

Фото: Reuters

Индонезиядаги стадионда ҳалок бўлган 135 кишининг суратларини кўтариб олган намойишчилар. Улар 1 октябрь куни содир бўлган ҳодиса айбдорларини аниқлаш ва чора кўришни талаб қилишмоқда.

Фото: AFP/Getty Images

Туркия Республикаси асосчиси Мустафо Камол Отатурк вафот этган соат 9:05 да одамлар сукут сақламоқда.

Фото: Anadolu Agency/ Getty images

Италиянинг «Ultima Generazione» (Сўнгги авлод) иқлим фаоллари Римда иқлим инқирозига қарши курашиш зарурлигини таъкидлаш учун автомобиль йўлини тўсиб қўйган вақтда полиция томонидан йўлдан олиб чиқилмоқда.

Фото: Reuters

Грециянинг Афина шаҳрида нархларнинг ошишига қарши намойишларда полицияга қарата молтов коктейлини улоқтиришмоқда.

Фото: AP Photo

Сиёсий маҳбусларни, шунингдек, инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари ва атроф-муҳит фаолларини қўллаб-қувватлаш учун оқ либос кийган намойишчилар Cop27 иқлим саммитидаги намойишда қатнашмоқда.

Фото: AP Photo

АҚШ чегара хизмати ходимлари чегарани кесиб ўтмоқчи бўлган пайтда чўкиб кетганидан сўнг пляжда пайдо бўлган россиялик эркакнинг жасадини текширмоқда.

Фото: Getty Images

Тўйиб овқатланмасликдан азият чекаётган 10 ойлик сомалилик қизча. Сомали, Кения ва Эфиопияда сўнгги 40 йилдаги энг ёмон қурғоқчилик кузатилмоқда.

Фото: AFP/Getty Images

Италиянинг Рим шаҳридаги черковлардан бирининг олдидаги ўриндиқда ухлаётган уйсиз одам.

Фото: AFP/Getty Images

Лондондаги Рождество байрами учун безатилган кўча.

Фото: Anadolu Agency/Getty Images

Пномпендаги Камбоджа Мустақиллигининг 69 йиллигини нишонлаш маросимида шарлар учирилмоқда.

Фото: AFP

Буюк Британия қироли Чарльз ва унинг рафиқаси марҳум қиролича Елизаветанинг ҳайкали очилиш маросимига кетмоқда.

Фото: AP Photo

Тўлин Ой фонида Лондондаги Хитроу аэропортига қўнаётган самолёт.

Фото: Reuters
Ўзбекистонда ноябрь ойида қанча никоҳдан ажралиш ҳолати қайд этилгани маълум қилинди
Янгиликлар18:12 | 8.12.22
Ўзбекистонда ноябрь ойида қанча никоҳдан ажралиш ҳолати қайд этилгани маълум қилинди
Ўзбекистоннинг қайси вилоятларида газдан узилишлар кузатилаётгани маълум қилинди
Янгиликлар17:43 | 8.12.22
Ўзбекистоннинг қайси вилоятларида газдан узилишлар кузатилаётгани маълум қилинди
Ўзбекистон олтин-валюта захиралари ҳажми 33,4 млрд долларга етди
Янгиликлар17:14 | 8.12.22
Ўзбекистон олтин-валюта захиралари ҳажми 33,4 млрд долларга етди
Ўзбекистонда айрим давлат хизматлари қўшимча тўлов эвазига тезлаштирилган тартибда кўрсатилади
Янгиликлар16:44 | 8.12.22
Ўзбекистонда айрим давлат хизматлари қўшимча тўлов эвазига тезлаштирилган тартибда кўрсатилади
МДҲ ва ШҲТга аъзо давлатлар мудофаа вазирлари Москвада учрашади
Янгиликлар16:25 | 8.12.22
МДҲ ва ШҲТга аъзо давлатлар мудофаа вазирлари Москвада учрашади
Хоразмда тўққиз киши ис газидан заҳарлангани айтилмоқда. Уларнинг икки нафари вафот этган
Янгиликлар16:06 | 8.12.22
Хоразмда тўққиз киши ис газидан заҳарлангани айтилмоқда. Уларнинг икки нафари вафот этган