Сурхондарё ИИБ 19 ёшли қизнинг беҳаё видеосини тарқатган ўқитувчи юзасидан маълумот берди

Сурхондарё вилояти Бойсун туманида ўқитувчи вояга етмаган қизни зўрлаб, беҳаё видеони тақартгани тўғрисида хабар берилганди. Вилоят ИИБ ҳолат юзасидан батафсил маълумот берди.

Қайд этилишича, 10 октябрь куни Бойсун тумани «Дубай» маҳалласида яшовчи (жой номи ва шахсларнинг исми шарифи ўзгартирилган) фуқаро Н.А. Бойсун туман ИИБга йўллаган аризаси юзасидан туман ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи томонидан тергов олди текширув ҳаракатлари олиб борилган.

Текширув  ҳаракатлари натижасига кўра, 2022 йил 25 сентябрь куни соат 22:00 ларда туманнинг «Дубай» маҳалласида яшовчи 25 ёшли, тумандаги мактабда ўқитувчи бўлиб ишловчи Н.С. шу маҳаллада яшовчи вояга етмаган (2005 йилда туғилган) Ф.Т. билан маҳалла ҳудудидаги боғда учрашиб, унга нисбатан уятсиз, бузуқ, ғайриижтимоий ҳаракатлар қилгани ва ушбу ҳолатни ўзига тегишли уяли телефон аппаратига видеотасвирга олгани аниқланган. У видеотасвирни орадан 3 кун ўтиб, маҳалла фуқароларининг «Дубай» номли Телеграм гуруҳига тарқатиб, вояга етмаган Ф.Т.нинг шаъни ва қадр-қимматини беодоблик билан интернетга жойлаштириш орқали қасддан таҳқирлаб, ҳақорат қилган.

Судга оид тиббий-экспертиза текшируви бўйича, вояга етмаган Ф.Т.га нисбатан зўрлик ишлатиб, номусга тегиш ёки жинсий эҳтиёжни ғайритабиий усулда қондириш аломатлари аниқланмаган.

Мазкур ҳолат юзасидан 10 ноябрь куни Бойсун туман ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи томонидан фуқаро Н.С. ҳаракатларида Жиноят кодексининг 140-моддаси 2-қисми (Ҳақорат қилиш, яъни шахснинг шаъни ва қадр-қимматини беодоблик билан интернет жаҳон ахборот тармоғига жойлаштириш орқали қасддан таҳқирлаб, ҳақорат қилиш)да назарда тутилган жиноят аломатлари мавжудлиги сабабли жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Судга оид тиббий экспертизасининг хулосасига кўра, Н.С.нинг танасида бирор бир тан жароҳати ёки ундан қолган излари мавжуд эмаслиги аниқланган.

Вилоят ИИБ томонидан фуқаро Н.С.га нисбатан Бойсун тумани ИИБ ходимлари томонидан ноқонуний хатти-ҳаракатлар содир этилган ёки содир этилмаганини аниқлаш мақсадида, хизмат текширув олиб борилмоқда.

Аввалроқ Тошкентдаги Меҳрибонлик уйи тарбияланувчисига ўқитувчи зўравонлик қилгани аниқланганди. Кейинчалик, зўравонлик қилган ўқитувчи ишдан четлатилгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Тошкентда 6 ёшли қизга тегажоғлик қилган эркакка нисбатан жиноят иши қўзғатилганди.

Шам кўтарган Зеленский, туннелни тўсиб қўйган намойишчилар, олов ичидаги шайтон — 9 декабрь суратлари
Мақолалар2:17 | 10.12.22
Шам кўтарган Зеленский, туннелни тўсиб қўйган намойишчилар, олов ичидаги шайтон — 9 декабрь суратлари
Путин янги йил олдидан Санкт-Петербургда МДҲ норасмий саммити ўтказилишини тасдиқлади 
Янгиликлар23:27 | 9.12.22
Путин янги йил олдидан Санкт-Петербургда МДҲ норасмий саммити ўтказилишини тасдиқлади 
ЖЧ-2022. Хорватия Бразилияни сенсацион тарзда енгиб, ярим финалга йўл олди
Спорт22:59 | 9.12.22
ЖЧ-2022. Хорватия Бразилияни сенсацион тарзда енгиб, ярим финалга йўл олди
Оқ уй Украинага янги ҳарбий ёрдам пакетини эълон қилди
Янгиликлар22:45 | 9.12.22
Оқ уй Украинага янги ҳарбий ёрдам пакетини эълон қилди
Президент Администрацияси раҳбари бошчилигида аҳолини энергия ресурслари билан таъминлашга бағишланган йиғилиш бошланди
Янгиликлар22:00 | 9.12.22
Президент Администрацияси раҳбари бошчилигида аҳолини энергия ресурслари билан таъминлашга бағишланган йиғилиш бошланди
Ўзбекистоннинг ЕОИИ давлатлари билан товар айирбошлаш ҳажми 2022 йилда 40 фоизга ўсди
Янгиликлар21:31 | 9.12.22
Ўзбекистоннинг ЕОИИ давлатлари билан товар айирбошлаш ҳажми 2022 йилда 40 фоизга ўсди