ТДТ саммити доирасида Регистон майдонида кўчат экиш маросими бўлиб ўтди

Самарқандда бўлиб ўтаётган Туркий давлатлар ташкилоти саммити доирасида Регистон майдонида кўчат экиш маросими бўлиб ўтди. Унда ташкилотга аъзо ҳамда кузатувчи мақомига эга давлат ва ҳукумат раҳбарлари иштирок этган.

Қайд этилишича, Туркий давлатлар ташкилотига аъзо бўлган Туркия, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон ҳамда кузатувчи мақомига эга бўлган Венгрия ва Туркманистон давлатлари пойтахтларида ҳам бир вақтнинг ўзида уюштирилган кўчат экиш тадбирлари онлайн мониторда намойиш этилган.

Шунингдек, Шавкат Мирзиёев Регистон майдонида «Яшил макон» лойиҳаси доирасидаги кўчат экиш маросимида нутқ сўзлаган.

«Кўҳна Турон гавҳари, Туркий цивилизация пойтахти бўлмиш азим Самарқанд шаҳрида сизларни
яна бир бор қутлашдан мамнунман.

Бугун биз Туркий давлатлар ташкилотининг илк тарихий саммитини ўтказдик, муҳим қарорлар қабул қилдик.
Туркий дунё цивилизациясининг янги даврини бошлаб берадиган Самарқанд декларациясини имзоладик.

Айни вақтда не-не тарихий воқеаларга гувоҳ бўлган муҳташам Регистон майдонида туриб, туркий дунё цивилизациясининг янги босқичига рамзий маънода қадам қўймоқдамиз.

Улуғ аждодларимизга хос бўлган азалий анъаналарни давом эттирган ҳолда, яна бир хайрли ташаббусни бошламоқдамиз», — деган Президент.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Эрдўғон ва Гурбангули Бердимуҳаммедов «Туркий дунёнинг олий ордени» билан мукофотлангани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Шавкат Мирзиёев ТДТ саммити йиғилиши якунланганини маълум қилгани айтилганди.

Самарқандда ўзаро жанжал ўлим билан тугагани айтилмоқда — видео
Медиа, Янгиликлар13:53 | 27.11.22
Самарқандда ўзаро жанжал ўлим билан тугагани айтилмоқда — видео
Ўзбекистонда кирилл ёки лотин алифбосига тўлиқ ўтишга нима халақит бермоқда?
Медиа, Янгиликлар12:54 | 27.11.22
Ўзбекистонда кирилл ёки лотин алифбосига тўлиқ ўтишга нима халақит бермоқда?
Ўзбекистонда коронавирусга чалинишлар сони яна ошди
Янгиликлар11:27 | 27.11.22
Ўзбекистонда коронавирусга чалинишлар сони яна ошди
Андижондаги ЙТҲ юзасидан қўшимча маълумот берилди
Медиа, Янгиликлар10:46 | 27.11.22
Андижондаги ЙТҲ юзасидан қўшимча маълумот берилди
Баҳодир Жалолов америкалик рақибини 4-раундда нокаутга учратиб, ғалаба қозонди
Медиа, Спорт9:23 | 27.11.22
Баҳодир Жалолов америкалик рақибини 4-раундда нокаутга учратиб, ғалаба қозонди
Фарғонада аёл ИИБ биноси олдида ўзини ёқмоқчи бўлди
Янгиликлар9:02 | 27.11.22
Фарғонада аёл ИИБ биноси олдида ўзини ёқмоқчи бўлди