Тошкентда Nexia-2 ва Lacetti иштирокидаги ЙТҲда 24 ёшли йўловчи ҳалок бўлди

Тошкент шаҳри Яккасарой туманида Nexia-2 ва Lacetti иштирокидаги йўл транспорт ҳодисасида 24 ёшли йўловчи ҳалок бўлди. Бу ҳақда шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Кадр: Telegram

Қайд этилишича, Яккасарой тумани Муқумий кўчасида Nexia-2 машинаси йўлнинг белгиланган қисмидан қайрилаётган вақтида катта тезликда келаётган Lacetti билан тўқнашиб, йўл тарнспорт ҳодисаси содир этган.

Ҳолатдан хабар топган Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ва тез тиббий ёрдам бўлими ходимлари воқеа жойига зудлик билан етиб борган. Шунингдек, ҳодисанинг келиб чиқиш сабабларини ўрганиш ҳамда жабрланганларга биринчи ёрдам кўрсатиш ишларини амалга оширган.

Йўл транспорт ҳодисаси оқибатида Nexia-2 машинасининг 24 ёшли йўловчиси олган ўта оғир турдаги тан жароҳатлари билан воқеа жойида ҳалок бўлгани, ҳодисанинг бошқа жабрланувчилари зудлик билан шифохонага олиб кетилгани маълум қилинган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғонада юк машинаси ағдарилиб кетиб, йўл четидаги 3 та машинага бориб урилгани, Қашқадарёда 3 та машина иштирокидаги ЙТҲ оқибатида 2 киши ҳалок бўлгани ва Навоийда чанг бўрони сабаб 3 та машина тўқнашгани ҳақида хабар берилганди.

Шам кўтарган Зеленский, туннелни тўсиб қўйган намойишчилар, олов ичидаги шайтон — 9 декабрь суратлари
Мақолалар2:17 | 10.12.22
Шам кўтарган Зеленский, туннелни тўсиб қўйган намойишчилар, олов ичидаги шайтон — 9 декабрь суратлари
Путин янги йил олдидан Санкт-Петербургда МДҲ норасмий саммити ўтказилишини тасдиқлади 
Янгиликлар23:27 | 9.12.22
Путин янги йил олдидан Санкт-Петербургда МДҲ норасмий саммити ўтказилишини тасдиқлади 
ЖЧ-2022. Хорватия Бразилияни сенсацион тарзда енгиб, ярим финалга йўл олди
Спорт22:59 | 9.12.22
ЖЧ-2022. Хорватия Бразилияни сенсацион тарзда енгиб, ярим финалга йўл олди
Оқ уй Украинага янги ҳарбий ёрдам пакетини эълон қилди
Янгиликлар22:45 | 9.12.22
Оқ уй Украинага янги ҳарбий ёрдам пакетини эълон қилди
Президент Администрацияси раҳбари бошчилигида аҳолини энергия ресурслари билан таъминлашга бағишланган йиғилиш бошланди
Янгиликлар22:00 | 9.12.22
Президент Администрацияси раҳбари бошчилигида аҳолини энергия ресурслари билан таъминлашга бағишланган йиғилиш бошланди
Ўзбекистоннинг ЕОИИ давлатлари билан товар айирбошлаш ҳажми 2022 йилда 40 фоизга ўсди
Янгиликлар21:31 | 9.12.22
Ўзбекистоннинг ЕОИИ давлатлари билан товар айирбошлаш ҳажми 2022 йилда 40 фоизга ўсди