Херсондаги Антонов кўприги чекинаётган Россия қўшинлари томонидан портлатиб юборилди — видео

Днепр дарёсининг Херсондан ўтган қисмида жойлашган Антонов кўприги Россия қўшинлари томонидан портлатилган бўлиши мумкин, деб хабар беради Медуза.

Кадр: Telegram

Антонов кўприги уруш давомида бир неча бор ўққа тутилди. 27 июлга ўтар кечаси уюштирилган ҳужумдан кейин кўприк фойдаланишга яроқсиз деб топилган ва унга кириш ёпилганди.

Украина Telegram каналларининг маълум қилишича, чекинаётган Россия қўшинлари Антонов кўпригини портлатиб кетган бўлиши мумкин. «Комсомолская правда» газетасининг ҳарбий мухбири Коц портлаган кўприк кадрларини эълон қилган.

Бироқ ОАВ ҳамда Украина Қуролли кучлари маълумотларига кўра, Россия ҳарбийларининг бир қисми ҳамон Херсонда қолмоқда. Шу билан бирга, Россия ҳукумати томонидан Херсон вилояти раҳбари этиб тайинланган Сергей Елисеевнинг таъкидлашича, кўприкка ҳеч нарса қилмаган, кечаси у портлатилмаган.

Маълумот учун, Антонов кўпригининг узунлиги қарийб 1,4 километрга, эни эса 25 метрга тенг. У Херсонни Днепрнинг чап қирғоғи билан боғлайди.

Аввалроқ Россия Мудофаа вазири Сергей Шойгу Россия кучлари қўшма гуруҳи қўмондони Сергей Суровикиннинг Днепрнинг чап қирғоғидаги Херсон вилоятида мудофаани ташкил этиш таклифига рози бўлганди.

Ўзбекистонда кирилл ёки лотин алифбосига тўлиқ ўтишга нима халақит бермоқда?
Медиа, Янгиликлар12:54 | 27.11.22
Ўзбекистонда кирилл ёки лотин алифбосига тўлиқ ўтишга нима халақит бермоқда?
Ўзбекистонда коронавирусга чалинишлар сони яна ошди
Янгиликлар11:27 | 27.11.22
Ўзбекистонда коронавирусга чалинишлар сони яна ошди
Андижондаги ЙТҲ юзасидан қўшимча маълумот берилди
Медиа, Янгиликлар10:46 | 27.11.22
Андижондаги ЙТҲ юзасидан қўшимча маълумот берилди
Баҳодир Жалолов америкалик рақибини 4-раундда нокаутга учратиб, ғалаба қозонди
Медиа, Спорт9:23 | 27.11.22
Баҳодир Жалолов америкалик рақибини 4-раундда нокаутга учратиб, ғалаба қозонди
Фарғонада аёл ИИБ биноси олдида ўзини ёқмоқчи бўлди
Янгиликлар9:02 | 27.11.22
Фарғонада аёл ИИБ биноси олдида ўзини ёқмоқчи бўлди
Кўп миқдорда газланган ичимликларни истеъмол қилиш мия шикастланишига олиб келиши аниқланди
Янгиликлар8:14 | 27.11.22
Кўп миқдорда газланган ичимликларни истеъмол қилиш мия шикастланишига олиб келиши аниқланди