Андижон ССБ бошлиғи манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш мақсадида ишдан бўшади

Шу йилнинг октябрь ойи ўрталарида Андижон вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи этиб тайинланган тадбиркор-фармацевт Журъатбек Қувватов лавозимидан озод қилинишини сўраб, ариза ёзди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Андижон вилояти ССБ ахборот хизмати

Қайд этилишича, 2022 йилнинг 8 августдаги «Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида»ги қонун қабул қилинган бўлиб, у 2022 йилнинг 10 ноябрь кунидан кучга кирган. Мазкур қонуннинг 13-моддасига кўра давлат фуқаролик хизматчисига тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишга, тадбиркорлик фаолияти субъектларини ташкил этишга, уларнинг муассиси (иштирокчиси) бўлишга, тадбиркорлик фаолияти субъектида ташкилий бошқарув, маъмурий хўжалик вазифаларини бажаришга чекловлар қўйилган.

Андижон вилояти ҳокимлиги Соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланган Журъатбек Қувватов тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланади.

«Юқоридаги қонун кучга кириши муносабати билан, унинг 19-моддасида таъкидланган манфаатлар тўқнашувини олдини олиш, тадбиркорлик фаолиятини давом эттириш мақсадида Журъатбек Қувватов эгаллаб турган лавозимидан озод қилинишини сўраб ариза билан мурожаат этган», — дейилади хабарда.

Аввалроқ Ўзбекистоннинг қатор вилоятларида Қурилиш бош бошқармалари бошлиқлари ўзгаргани, Президент қарори билан бир қатор раҳбарлар огоҳлантирилгани тўғрисида хабар берилганди.

Ўзбекистонда кирилл ёки лотин алифбосига тўлиқ ўтишга нима халақит бермоқда?
Медиа, Янгиликлар12:54 | 27.11.22
Ўзбекистонда кирилл ёки лотин алифбосига тўлиқ ўтишга нима халақит бермоқда?
Ўзбекистонда коронавирусга чалинишлар сони яна ошди
Янгиликлар11:27 | 27.11.22
Ўзбекистонда коронавирусга чалинишлар сони яна ошди
Андижондаги ЙТҲ юзасидан қўшимча маълумот берилди
Медиа, Янгиликлар10:46 | 27.11.22
Андижондаги ЙТҲ юзасидан қўшимча маълумот берилди
Баҳодир Жалолов америкалик рақибини 4-раундда нокаутга учратиб, ғалаба қозонди
Медиа, Спорт9:23 | 27.11.22
Баҳодир Жалолов америкалик рақибини 4-раундда нокаутга учратиб, ғалаба қозонди
Фарғонада аёл ИИБ биноси олдида ўзини ёқмоқчи бўлди
Янгиликлар9:02 | 27.11.22
Фарғонада аёл ИИБ биноси олдида ўзини ёқмоқчи бўлди
Кўп миқдорда газланган ичимликларни истеъмол қилиш мия шикастланишига олиб келиши аниқланди
Янгиликлар8:14 | 27.11.22
Кўп миқдорда газланган ичимликларни истеъмол қилиш мия шикастланишига олиб келиши аниқланди