Болалар омбудсмани Фарғонадаги ИИБ биносида вафот этган 14 ёшли йигит воқеасини ўрганди

Фарғонада 14 ёшли вояга етмаган шахс Фарғона вилояти ИИБ муассасасида вафот этгани ҳақида хабар берилганди. Бола ҳуқуқлари бўйича вакил Алия Юнусова Фарғона вилояти Болаларни ҳимоя қилиш масалалари котибияти ҳамкорлигида Қўқон шаҳридаги ИИБ Вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказининг фаолиятини ўрганди. Бу ҳақда Омбудсман ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили ахборот хизмати

Қайд этилишича, мониторинг давомида болалар учун яратилган шароитлар, уларнинг соғлом овқатланиши, таълим олиши, ётоқ жойлари, уларнинг спорт билан шуғулланишлари ва бошқа ҳолатлар ўрганилган. Бундан ташқари, Болалар омбудсмани марказда вақтинча сақланаётган болалар билан якка тартибда суҳбат ўтказган, уларнинг ижтимоий аҳволи, марказга келиб тушиш сабаблари билан қизиққан.

Мониторинг жараёнида иштирок этган давлат ташкилотларининг масъул ходимларига болаларни тезроқ ўз оиласига қайтариш, ижтимоий аҳволи оғир бўлган оилаларга амалий ёрдам кўрсатган ҳолда болалар назоратсизлигининг олдини олишга қаратилган бир қатор таклиф ва тавсиялар берилган.

Шунингдек, вакил Фарғона вилояти Қўқон шаҳридаги Вояга етмаганларга ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказида 17 октябрь кунига қадар сақланган, Учкўприк тумани «Султон» маҳалла фуқаролар йиғинида яшаган марҳум 9-синф ўқувчиси А.Р.нинг хонадонида бўлиб, боланинг онаси ва яқин қариндошларига ҳамдардлик билдирган. Алия Юнусова бўлиб ўтган воқеа назоратга олинганини ва боланинг вафотида айбдор бўлган шахсларга нисбатан суд томонидан қонуний жазо берилишини таъкидлаган.

Шу билан бирга, марказда мониторинг давомида аниқланган хато ва камчиликлар бартараф этилиши юзасидан тегишли вазирлик ҳамда идораларга Бола ҳуқуқлари бўйича вакилнинг таклиф ва тавсиялари юборилади.

Аввалроқ Бош прокуратура Фарғона ИИБда 14 ёшли боланинг ўлими билан боғлиқ тергов иши назоратга олинганини маълум қилганди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғонада ИИБ ходимлари фуқарони калтаклаганди. Суд эса уларга нисбатан оқлов ҳукмини чиқарганди. Самарқандда маҳбус ИИБ ходимлари томонидан қийноққа солингани юзасидан муносабат билдирилганди. Шунингдек, Хоразмда ИИБ ходимлари эркакни калтаклагани юзасидан текширув бошланганди.

Цирк томоша қилаётган папа, қумга кўмилиб олган киши, бўш қоғоз кўтариб, намойишга чиққан хитойликлар — 30 ноябрь суратлари
Мақолалар2:07 | 1.12.22
Цирк томоша қилаётган папа, қумга кўмилиб олган киши, бўш қоғоз кўтариб, намойишга чиққан хитойликлар — 30 ноябрь суратлари
Ўзбекистон ТИВ Афғонистондаги террорчилик акти юзасидан баёнот берди
Янгиликлар23:51 | 30.11.22
Ўзбекистон ТИВ Афғонистондаги террорчилик акти юзасидан баёнот берди
Сирдарёда «Жигули» ҳайдовчиси итни ўлдириб, калласини машинага ёпиштириб ҳаракатлангани айтилди
Янгиликлар23:08 | 30.11.22
Сирдарёда «Жигули» ҳайдовчиси итни ўлдириб, калласини машинага ёпиштириб ҳаракатлангани айтилди
Футбол бўйича 2030 йилги жаҳон чемпионати учта қитъада ўтказилиши мумкин
Спорт22:42 | 30.11.22
Футбол бўйича 2030 йилги жаҳон чемпионати учта қитъада ўтказилиши мумкин
Туркманистон пойтахтида «чиройли» рақамларни автомобиллардан олиб ташлаш буюрилди
Янгиликлар22:02 | 30.11.22
Туркманистон пойтахтида «чиройли» рақамларни автомобиллардан олиб ташлаш буюрилди
Ўзбекистонда ерларни аукционга чиқариш соддалаштирилади
Янгиликлар21:23 | 30.11.22
Ўзбекистонда ерларни аукционга чиқариш соддалаштирилади