Энергетика вазирлиги Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида электр таъминотида узилишлар бўлаётганини маълум қилди

Энергетика вазирлиги Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида электр таъминотида қисқа муддатли узилишлар кузатилаётганини маълум қилди.

Фото: Telegram

Қайд этилишича, кунлар совий бориши ортидан электр энергияси ва газга бўлган талаб ортиб кетган. Бунинг натижасида, электр энергиясини ишлаб чиқарувчи айрим иссиқлик электр станцияларига белгиланган ҳажмлардан кам миқдорда табиий газ етиб бораётгани, бу эса, ўз навбатида электр энергияси ишлаб чиқариш ҳажмининг пасайишига олиб келаётгани маълум қилинган.

Шундай ҳолларда, электр энергиясини ишлаб чиқариш объектлари, юқори ва паст кучланишли электр тармоқлари, трансформатор пунктлари ҳамда подстанцияларда юкламаларнинг ортиши натижасида содир бўлиши мумкин бўлган йирик аварияларнинг олдини олиш мақсадида республиканинг айрим ҳудудларида электр таъминотида қисқа муддатли чекловлар киритишга мажбур бўлинаётгани таъкидланган.

Худди шунингдек, айрим ҳудудлардаги аҳоли истеъмолчиларида табиий газ босимининг пасайиши ҳам кузатилаётгани, ҳозирги пайтда барча ёқилғи-энергетика объектларида махсус навбатчилик штаблари ташкил этилиб, мутахассислар томонидан юзага келган муаммоларни бартараф этиш бўйича тегишли чора-тадбирлар олиб борилаётгани айтиб ўтилган.

«Фурсатдан фойдаланиб, истеъмолчилардан ушбу вазиятни тўғри тушунишларини сўраган ҳолда, тармоқларда юзага келиши мумкин бўлган йирик аварияларни олдини олиш ҳамда энергия ресурслари барқарорлигини таъминлаш мақсадида, имкон қадар ушбу ресурслардан тежамкорлик билан фойдаланишларини эслатиб ўтамиз.

Келтирилган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз», дейилади вазирлик хабарида.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғона водийсининг айрим ҳудудларида электр таъминотига чекловлар киритилаётгани, Тошкентда баъзи ҳудудлар электр энергияси таъминотидан вақтинча узилгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Қорақалпоғистоннинг бир қатор туманларидаги айрим ҳудудларда электр узатиш линияларидаги таъмирлаш ишлари сабаб 31 октябрь куни электр узатиш вақтинча тўхтатилганди.

Шам кўтарган Зеленский, туннелни тўсиб қўйган намойишчилар, олов ичидаги шайтон — 9 декабрь суратлари
Мақолалар2:17 | 10.12.22
Шам кўтарган Зеленский, туннелни тўсиб қўйган намойишчилар, олов ичидаги шайтон — 9 декабрь суратлари
Путин янги йил олдидан Санкт-Петербургда МДҲ норасмий саммити ўтказилишини тасдиқлади 
Янгиликлар23:27 | 9.12.22
Путин янги йил олдидан Санкт-Петербургда МДҲ норасмий саммити ўтказилишини тасдиқлади 
ЖЧ-2022. Хорватия Бразилияни сенсацион тарзда енгиб, ярим финалга йўл олди
Спорт22:59 | 9.12.22
ЖЧ-2022. Хорватия Бразилияни сенсацион тарзда енгиб, ярим финалга йўл олди
Оқ уй Украинага янги ҳарбий ёрдам пакетини эълон қилди
Янгиликлар22:45 | 9.12.22
Оқ уй Украинага янги ҳарбий ёрдам пакетини эълон қилди
Президент Администрацияси раҳбари бошчилигида аҳолини энергия ресурслари билан таъминлашга бағишланган йиғилиш бошланди
Янгиликлар22:00 | 9.12.22
Президент Администрацияси раҳбари бошчилигида аҳолини энергия ресурслари билан таъминлашга бағишланган йиғилиш бошланди
Ўзбекистоннинг ЕОИИ давлатлари билан товар айирбошлаш ҳажми 2022 йилда 40 фоизга ўсди
Янгиликлар21:31 | 9.12.22
Ўзбекистоннинг ЕОИИ давлатлари билан товар айирбошлаш ҳажми 2022 йилда 40 фоизга ўсди