Жиззахда 22 ёшли эркак хотини ва вояга етмаган ўғлини ўлдириб, ёқиб юборди

Жиззах вилоятининг Ғаллаорол туманидаги «Кўкгумбаз» маҳалласи, «Заргар» қишлоғи ҳудудида ёқиб юборилган аёл ва боланинг жасадлари топилди. Бу ҳақда Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизматининг хабар берди.

Кадр: Telegram

Қайд этилишича, фуқаролардан бири 102 рақами орқали М-39 Олмаота—Тошкент—Термиз халқаро автомобиль йўлининг Ғаллаорол туманидан ўтган қисмида, йўл ёқасидаги қирликда аёл ва вояга етмаган боланинг куйган жасадларини кўргани ҳақида хабар берган.

Дастлабки суриштирув давомида жасад Бухоро вилояти Шофиркон туманида «Искагоре» ҚФЙда яшовчи, 29 ёшли аёлга тегишли экани аниқланган. Суд-тиббий экспертизада аёл ва бола юқори нафас йўлларининг беркилиб қолишидан вафот этгани, қотил уларни бўғиб ўлдиргани маълум бўлган.

Таъкидланишича, суриштирув давомида аёл билан бирга яшаб келган, Бухоро вилояти Ғиждувон тумани «Сармижол» ҚФЙда истиқомат қилувчи 22 ёшли йигит гумонланувчи сифатида қўлга олинган. Дастлабки тергов давомида йигит ўз жиноятини тан олган.

Маълум бўлишича, йигит аёл билан бундан 5 йил аввал танишган. Бошида ёшларнинг муносабатига ҳар иккисининг ҳам оила аъзолари қаршилик билдирган. Шунга қарамай, улар муносабатларини давом эттириб, шаръий никоҳ билан яшай бошлаган. Улар 2017 йилда фарзандли бўлган. Эр-хотин ўртасида тез-тез жанжал ҳолатлари кузатилган.

2022 йил кузда аёл ҳомиладор бўлиб қолганини маълум қилади. Йигит у пайтда пойтахтга қурилиш учун кетган. Йигит уни ва ўғлини Тошкентга чақириб олиб, Зангиота тумани ЪОлимполвонʼ маҳалласидаги ижара уйга жойлаштирган. Аёлнинг қўлида ортиқча пул борлигини кўрган йигит уни хиёнатда айблаган. Уч кундан сўнг улар Бухорога қайтиш учун йўлга чиққан ва соат 17:00 лар атрофида қотиллик рўй берган жойда, яъни Ғаллаорол туманида такси машинасидан тушиб қолган.

Ўша ерда эр-хотин ўртасида яна жанжал юзага келган. Йигит хотинига бир нечта шапалоқ туширгач, аёл уни тош билан урган. Шундан сўнг йигит хотинини панага олиб ўтиб, уни аввал қўли билан, кейин эса феннинг кабели билан бўғиб ўлдирган. Жиноятга гувоҳ бўлган болани йигит олиб кетмоқчи бўлган. Аммо у онаси билан қолишини айтган. Йигит жиноятига гувоҳ қолишини истамай, ўғлини сумка тасмаси билан бўғиб ўлдиради.

«Икки инсоннинг бошини еган қотил жиноятини яшириш учун марҳумларнинг кийимларини уларнинг устига ташлаб ёқиб юборади ва воқеа жойидан йўловчи автоулов орқали Бухоро томонга йўл олади», — дейилади хабарда.

Таъкидланишича, ҳодиса юзасидан жиноят иши қўзғатилган, айни пайтда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Сирдарёда 14 ёшли қиз уйида ўлдириб кетилгани, Сурхондарёда хотини ва қайнонасини пичоқлаб ўлдирган эркакка ҳукм ўқилгани, Самарқандда фолбин аёл ва унинг қизини ўлдирган шахс иши судда кўриб чиқилаётгани тўғрисида хабар берилганди.

Ўзбекистонда сабзи нархи кескин арзонлашди
Янгиликлар13:21 | 26.11.22
Ўзбекистонда сабзи нархи кескин арзонлашди
Ўзбекистон тоғларидаги 1 тн тупроқда қанча олтин борлиги маълум қилинди
Янгиликлар12:49 | 26.11.22
Ўзбекистон тоғларидаги 1 тн тупроқда қанча олтин борлиги маълум қилинди
ДХХ кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний савдосига чек қўйди — видео
Янгиликлар12:26 | 26.11.22
ДХХ кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний савдосига чек қўйди — видео
Путин «махсус операция»да ҳалок бўлган аскарларни Россияда алкоголизм ва ЙТҲдан ўлаётганлар билан солиштирди
Янгиликлар12:13 | 26.11.22
Путин «махсус операция»да ҳалок бўлган аскарларни Россияда алкоголизм ва ЙТҲдан ўлаётганлар билан солиштирди
Тошкентдан Москва, Истанбул, Дубай ва бошқа йўналишларга учувчи қатор рейслар кечиктирилди
Янгиликлар11:46 | 26.11.22
Тошкентдан Москва, Истанбул, Дубай ва бошқа йўналишларга учувчи қатор рейслар кечиктирилди
Сурхондарёда 25 ёшли йигит ўйнашининг эрини пичоқлаб ўлдирди
Янгиликлар11:15 | 26.11.22
Сурхондарёда 25 ёшли йигит ўйнашининг эрини пичоқлаб ўлдирди