Марказий Осиё давлатларининг ташқи савдо айланмаси 20 йил ичида олти баробарга ўсгани маълум қилинди

Марказий Осиё давлатларининг ташқи савдо айланмаси йигирма йил ичида олти баробарга ўсди. Бу ҳақда Евроосиё тараққиёт банкига таяниб, «Коммерсанть» хабар берди.

Фото: Twitter

Маълум қилинишича, бу давр мобайнида ташқи савдо айланмаси олти баробар ўсиб, 2021 йил 165,5 миллиард долларни ташкил этган. Ташқи савдо айланмасида Қозоғистоннинг улуши энг катта бўлиб, 61,4 фоизни ташкил этган. Товар айланмасининг 22,9 фоизи Ўзбекистон, 7,7 фоизи Туркманистон, 4,4 фоизи Қирғизистон, 3,6 фоизи Тожикистон ҳиссасига тўғри келади. Экспортнинг салмоқли қисми ҳанузгача минерал маҳсулотлар (50 фоиздан ортиғи), деярли 16 фоизи эса металлургия маҳсулотлари ҳиссасига тўғри келиши ҳақида маълум қилинган.

Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон хориждаги олтин захираларига кўпроқ таяниши, бундан ташқари, Ўзбекистон ва Қирғизистон озиқ-овқат маҳсулотлари экспортига, Тожикистон эса руда концентратлари ва металлар экспортига ихтисослашганлиги ҳисобот муаллифлари томонидан қайд этилган.

Россия Марказий Осиё билан савдода аввалгидек фақат Хитой билан эмас, Туркия, Ҳиндистон ва Жанубий Корея каби мамлакатлар билан ҳам рақобат қилишига тўғри келаётганлиги таъкидланган.

Хитой билан Марказий Осиё давлатларининг товар айирбошлаш ҳажми 20 йил ичида 25 баравардан ортиқ ошган (Хитойнинг ташқи савдоси шу вақт ичида 9 баробар ошган). 2021 йил Хитой билан товар айирбошлаш ҳажми 33,7 миллиард долларни (умумий товар айирбошлаш ҳажмининг 20,4 фоизи) ташкил этган бўлса, Россиянинг ушбу давлатлар билан товар айланмаси 35,8 миллиард долларни (21,6 фоиз) ташкил этган. 20 йил ичида Россия Федерацияси билан товар айирбошлаш ҳажми қарийб олти баробар ошган. Россия Федерацияси билан товар айирбошлашда энг юқори улуш Қирғизистонга (31,6 фоиз), Хитойга етказиб бериш бўйича эса Туркманистонга (51 фоиз) тўғри келади. Ўзбекистон савдосида Россия Федерациясининг улуши босқичма-босқич пасаяётгани (ўн йил давомида минус 11,8 фоиз пункт), Қозоғистон савдосида эса аксинча, 6 фоиз пунктга ўсгани қайд этилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 36 миллиард доллардан ошгани ҳақида хабар берилганди. Аввалроқ Ўзбекистонда 8 ойда қайси ҳудуднинг ташқи савдо айланмаси юқори бўлгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Ўзбекистоннинг ўтган 7 ойдаги ташқи савдо айланмаси таркиби маълум қилинганди.

Ўзбекистоннинг қайси вилоятларида газдан узилишлар кузатилаётгани маълум қилинди
Янгиликлар17:43 | 8.12.22
Ўзбекистоннинг қайси вилоятларида газдан узилишлар кузатилаётгани маълум қилинди
Ўзбекистон олтин-валюта захиралари ҳажми 33,4 млрд долларга етди
Янгиликлар17:14 | 8.12.22
Ўзбекистон олтин-валюта захиралари ҳажми 33,4 млрд долларга етди
Ўзбекистонда айрим давлат хизматлари қўшимча тўлов эвазига тезлаштирилган тартибда кўрсатилади
Янгиликлар16:44 | 8.12.22
Ўзбекистонда айрим давлат хизматлари қўшимча тўлов эвазига тезлаштирилган тартибда кўрсатилади
МДҲ ва ШҲТга аъзо давлатлар мудофаа вазирлари Москвада учрашади
Янгиликлар16:25 | 8.12.22
МДҲ ва ШҲТга аъзо давлатлар мудофаа вазирлари Москвада учрашади
Хоразмда тўққиз киши ис газидан заҳарлангани айтилмоқда. Уларнинг икки нафари вафот этган
Янгиликлар16:06 | 8.12.22
Хоразмда тўққиз киши ис газидан заҳарлангани айтилмоқда. Уларнинг икки нафари вафот этган
Россия АҚШ Сенати қўмитасининг Украинадаги геноцид борасидаги резолюциясига муносабат билдирди
Янгиликлар15:53 | 8.12.22
Россия АҚШ Сенати қўмитасининг Украинадаги геноцид борасидаги резолюциясига муносабат билдирди