Ўзбекистон Россияга вино экспортини 4,5 баробарга оширди

Ўзбекистон Россияга вино экспортини 4,5 баробарга оширди. Бу ҳақда Коммерсант хабар берди.

Қайд этилишича, 2022 йилнинг ўтган 9 ойи давомида россиялик дистрибюторлар Ўзбекистондан арзон винолар импортини кўпайтирган. Шу даврда деярли 847 минг литр газсиз ва мустаҳкамланган винолар импорт қилинган.

Бу 2021 йилга нисбатан 4,5 баравар кўп, дейилган хабарда. Шунингдек, шаробнинг катта қисми ( 515 минг литрдан ортиқ) июлдан центябргача импорт қилинган.

Бир неча алкоголь брендларига эгалик қилувчи вино ва коньяк трести (ВКТ) компанияси, уларнинг бир қисми Арманистондан етказиб берувчи Ереван бренди уйига тегишли бўлиб, Ўзбекистондан вино импорти бўйича етакчига айланган.

Шу билан бирга, ВКТ «Тошкентвино» заводининг вино ва коньяклари учун мувофиқлик декларациясини олди. Россия дўконларида 0,75 литр ҳажмдаги «Тошкентвино» маҳсулотларининг ўртача нархи 250 дан 300 рублгача баҳоланган.

«Пятерочка» ва «Перекресток» тармоқларига эгалик қилувчи Х5 Group январдан центябргача Россияга алкоголь маҳсулотларини бошқа импорт қилувчилар орасида етакчига айланган. Шароб импорти йилига 31 фоизга ўсиб, 21,6 миллион литрни, барча алкоголли ичимликлар — 24 миллион литргача ўсган.

Х5 Group импорт ассортименти ва географияси, жумладан, Арманистон, Озарбайжон, Грузия ва Туркиядан кенгайганини эълон қилган. Қолаверса, ўз бренди остида четдан олиб келинаётган товарлар тури кўпайган.

Иккинчи ўринда вино импортини 13 фоизга ошириб, 20,3 миллион литр импорт қилган алкоголь компанияси Luding Group жой олди. Баcарди структураси 15,5 миллион литр импорт қилган (38 фоиз). Россияда кучли алкоголь импорти 35 фоизга камайган.

Аввалроқ Қорақалпоғистонда 2,4 миллион сўмга қўлбола тайёрланган спиртли ичимлик сотган корхона раҳбари ушлангани, Самарқандда уйида қўлбола спиртли ичимликлар тайёрлаган шахс ушлангани, Сурхондарёда ароқ ишлаб чиқарувчи яширин цех аниқлангани ҳақида хабар берилганди.

Ўзбекистонда банан истеъмоли камайиши мумкин
Янгиликлар8:14 | 10.12.22
Ўзбекистонда банан истеъмоли камайиши мумкин
Ўзбекистонда 10 декабрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Янгиликлар7:31 | 10.12.22
Ўзбекистонда 10 декабрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Шам кўтарган Зеленский, туннелни тўсиб қўйган намойишчилар, олов ичидаги шайтон — 9 декабрь суратлари
Мақолалар2:17 | 10.12.22
Шам кўтарган Зеленский, туннелни тўсиб қўйган намойишчилар, олов ичидаги шайтон — 9 декабрь суратлари
Путин янги йил олдидан Санкт-Петербургда МДҲ норасмий саммити ўтказилишини тасдиқлади 
Янгиликлар23:27 | 9.12.22
Путин янги йил олдидан Санкт-Петербургда МДҲ норасмий саммити ўтказилишини тасдиқлади 
ЖЧ-2022. Хорватия Бразилияни сенсацион тарзда енгиб, ярим финалга йўл олди
Спорт22:59 | 9.12.22
ЖЧ-2022. Хорватия Бразилияни сенсацион тарзда енгиб, ярим финалга йўл олди
Оқ уй Украинага янги ҳарбий ёрдам пакетини эълон қилди
Янгиликлар22:45 | 9.12.22
Оқ уй Украинага янги ҳарбий ёрдам пакетини эълон қилди