Ўзбекистонда давлат хизматчилари мажбурий, режали ва режадан ташқари тартибда ротация қилинади

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги «Давлат фуқаролик хизматини ташкил этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Президент қарори лойиҳасини муҳокамага қўйди.

Ҳужжат лойиҳасига кўра, 2023 йил 1 январдан бошлаб давлат фуқаролик хизмати татбиқ қилинган давлат органлари ва ташкилотларида қуйидаги тартиб жорий этилади:

  • давлат фуқаролик хизматчилари мажбурий, режали ва режадан ташқари тартибда ротация қилинади;
  • давлат фуқаролик хизматчиларини ротация қилиш бир давлат органи доирасида ҳамда бошқа давлат органлари ўртасида амалга оширилади;
  • давлат фуқаролик хизматчиси ротация тартибида лавозимга тайинланганда танлов ўтказилмайди;
  • ротация тартибида лавозимга тайинланган давлат фуқаролик хизматчиларига ижтимоий кафолатлар ва тегишли компенсациялар белгиланади;
  • Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги давлат фуқаролик хизматида мажбурий равишда ротация қилиниши лозим бўлган давлат фуқаролик хизмати лавозимлари мониторингини олиб боради.

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги 2023 йил 1 апрелга қадар «Давлат фуқаролик хизмати ягона электрон ахборот-таҳлилий тизими» дастурий-аппарат комплекси таркибидаги «hrm.argos.uz» автоматлаштирилган ахборот тизимида давлат фуқаролик хизматчиларини ротация қилиш жараёнини электрон юритиш имкониятини яратади.

Скриншот: «Regulation.gov.uz»

Аввалроқ Давлат фуқаролик хизматчисининг сафарлар ва бошқа тадбирлар муносабати билан олиши мумкин бўлган совға қиймати маълум қилинганди.

Цирк томоша қилаётган папа, қумга кўмилиб олган киши, бўш қоғоз кўтариб, намойишга чиққан хитойликлар — 30 ноябрь суратлари
Мақолалар2:07 | 1.12.22
Цирк томоша қилаётган папа, қумга кўмилиб олган киши, бўш қоғоз кўтариб, намойишга чиққан хитойликлар — 30 ноябрь суратлари
Ўзбекистон ТИВ Афғонистондаги террорчилик акти юзасидан баёнот берди
Янгиликлар23:51 | 30.11.22
Ўзбекистон ТИВ Афғонистондаги террорчилик акти юзасидан баёнот берди
Сирдарёда «Жигули» ҳайдовчиси итни ўлдириб, калласини машинага ёпиштириб ҳаракатлангани айтилди
Янгиликлар23:08 | 30.11.22
Сирдарёда «Жигули» ҳайдовчиси итни ўлдириб, калласини машинага ёпиштириб ҳаракатлангани айтилди
Футбол бўйича 2030 йилги жаҳон чемпионати учта қитъада ўтказилиши мумкин
Спорт22:42 | 30.11.22
Футбол бўйича 2030 йилги жаҳон чемпионати учта қитъада ўтказилиши мумкин
Туркманистон пойтахтида «чиройли» рақамларни автомобиллардан олиб ташлаш буюрилди
Янгиликлар22:02 | 30.11.22
Туркманистон пойтахтида «чиройли» рақамларни автомобиллардан олиб ташлаш буюрилди
Ўзбекистонда ерларни аукционга чиқариш соддалаштирилади
Янгиликлар21:23 | 30.11.22
Ўзбекистонда ерларни аукционга чиқариш соддалаштирилади