Ўзбекистонда тадбиркорларнинг солиқ юкини камайтириш бўйича кўзда тутилган чора-тадбирлар маълум қилинди

Давлат солиқ қўмитаси Ўзбекистонда тадбиркорлик субъектларининг солиқ юкини камайтириш бўйича кўзда тутилган чора-тадбирлар тўғрисида маълумот берди.

Фото: «Bugun.uz»

Қайд этилишича, 2022 йил 1 июлдан қуйидагиларга нисбатан мол-мулк ва ер солиқларининг оширилган ставкалари қўлланилмайди:

  • бўш турган бинолар;
  • фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонлари;
  • яшаш учун мўлжалланмаган иншоотлар;
  • тугалланмаган қурилиш объектлари;
  • ҳамда ушбу объектлар билан банд бўлган ер участкалари.

Шунингдек, мажбурий равишда ҚҚС тўловчиси сифатида эътироф этиладиган тадбиркорлик субъектларига ҚҚС гувоҳномаси солиқ хавфи даражасига аниқлик киритилмасдан автоматик равишда берилади;

  • солиқ органлари мониторинги давомида тадбиркорлик субъектлари фаолиятида солиқ хавфи ҳолатларининг аниқланиши ҚҚС гувоҳномасининг амал қилишини тўхтатиб қўйишга асос бўлади;
  • юқори хавф даражаси аниқланган тадбиркорларнинг ҚҚС гувоҳномасини тўхтатиб қўйишдан 5 кун олдин хабардор этиш тартиби жорий этилади. Ушбу муддатда камчиликларни бартараф этиш имконияти берилади. Белгиланган муддатда камчиликлар бартараф этилмаса, ҚҚС гувоҳномаси тўхтатиб турилади.

Амалга оширилаётган битимлар (операциялар) харид қилинаётган ва реализация қилинаётган товарлар (хизматлар) номенклатурасига номувофиқ бўлиши ёки солиқ тўловчи давлат рўйхатидан ўтказилган манзилда мавжуд бўлмаганлик ҳолатлари бундан мустасно.

2023 йил 1 мартга қадар:

  • ЭҲФда ёки онлайн-НКТ чекларида товарлар (хизматлар) идентификация кодлари (МХИК)ни нотўғри акс эттирганлик учун молиявий жарима қўлланилмайди;
  • хўжалик юритувчи субъектлар асосий воситалар, номоддий активлар ва товар-моддий ресурсларини ҳисобга олиш ҳамда ўз устав фондини шакллантириш ва камайтириш билан боғлиқ барча операцияларни «Э-актив» ААТ акс эттириш ихтиёрий ҳисобланади.

Аввалроқ тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқий ҳимояси янада кучайтирилиши ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, якка тартибдаги тадбиркорларга имтиёз берилиши маълум қилинганди.

Шавкат Мирзиёев Қирғизистон президентини туғилган куни билан табриклади
Янгиликлар11:09 | 6.12.22
Шавкат Мирзиёев Қирғизистон президентини туғилган куни билан табриклади
Ўзбекистон ва Қирғизистон паспорт назоратини осонлаштиради
Янгиликлар10:40 | 6.12.22
Ўзбекистон ва Қирғизистон паспорт назоратини осонлаштиради
Самарқандда ўқувчи қизнинг кўзи жароҳатланиши ортидан мактаб директори ва унинг ўринбосари ишдан олинди
Янгиликлар10:07 | 6.12.22
Самарқандда ўқувчи қизнинг кўзи жароҳатланиши ортидан мактаб директори ва унинг ўринбосари ишдан олинди
Фарғонада профилактика инспектори ўзини отиб қўйди
Янгиликлар9:30 | 6.12.22
Фарғонада профилактика инспектори ўзини отиб қўйди
Тошкентдаги квартиралардан бирида содир бўлган ёнғинда 2 киши ҳалок бўлди — видео
Янгиликлар9:06 | 6.12.22
Тошкентдаги квартиралардан бирида содир бўлган ёнғинда 2 киши ҳалок бўлди — видео
Россияда газ қазиб олиш ҳажми камайди
Янгиликлар8:14 | 6.12.22
Россияда газ қазиб олиш ҳажми камайди